Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Бокс бўйича эркаклар ўртасида мамлакат чемпионлари аниқ

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида бокс бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган беллашувлар томошабинларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди.

Кутилганидек, энг қизиқарли финал -60 кг вазн тоифасида Осиё ўйинлари финалчиси Шунқор Абдурасулов ва ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби Абдумалик Халаков ўртасида кечди. Шиддатли курашларга бой ўтган жанг Халаковнинг ғалабаси билан якунланди. Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг), Бобоусмон Батуров (-69 кг), Дилшодбек Рўзметов (-81 кг) каби етакчилар ғалаба қозонишди. Алиёр Норалиев (-63 кг) жароҳати сабаб рингга кўтарилмаган бўлса, Токио-2020 лицензиати Санжар Турсунов (-91 кг) финалда имкониятни бой берди.

– 49 кг. Нодиржон Мирзаҳмедов – Иброҳим Ишжанов

– 52 кг. Мироншох Ибрагимов – Шаҳзод Музаффаров
– 57 кг. Миразизбек Мирзахалилов – Хуршидбек Расулжонов
– 60 кг. Шунқор Абдурасулов – Абдумалик Халаков
– 63 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Алиёр Норалиев
– 69 кг. Бобоусмон Батуров – Жавлонбек Йўлдошев
– 75 кг. Саиджамшид Жафаров – Одилжон Аслонов
– 81 кг. Дилшодбек Рўзметов – Темурхон Собуров
– 91 кг. Санжар Турсунов – Мадиёр Саидраҳимов
+ 91 кг. Лазизбек Муллажонов – Жаҳонгир Зокиров

Шунингдек, чемпионатнинг энг яхши боксчисига аталган “Руфат Рисқиев” совринига Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ва Турсуной Раҳимова (-51 кг) сазовор бўлишди.

Киритилди: 18:16, 07.11.2020.
Ўқилди: 3746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.