Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Луис Суарес: «Барса»га гол урсам, уни нишонламайман»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг 10-тури доирасида бўладиган «Барселона»га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

– «Атлетико» терма жамоалар учрашувларидан кейин «Барса» билан тўқнаш келади. Собиқ жамоангизга гол урсангиз, уни нишонлайсизми?
– Йўқ, собиқ жамоадошларим ва клубимга бўлган ҳурмат туфайли голни хурсандчилик билан нишонламайман. Бу мен учун муҳим ўйинга айланади — мен дўстларимга қарши майдонга тушаман.

Шу билан биргаликда, «Атлетико» футболкаси учун бор кучимни бераман. Ўз ўйинимни завқланяпман. Бундан кейин ҳам юқори савиядаги ўйинчи эканимни кўрсатишда давом этишни истайман.

– Энг яқин дўстингиз — Мессига қарши ўйнашга тўғри келади. Ҳозир муносабатларингиз қандай?
– Биз доимо гаплашиб турамиз. Аммо биз ҳаёт ҳақида, кундалик ҳаётда нималар рўй бераётгани ҳақида гаплашамиз. Фарзандларимизнинг туғилган кунлари ёнма-ён. Биз шундай нарсалар ҳақида суҳбатлашамиз.

Муносабатларимиз жуда яхши. Шу боис, фақат футбол ҳақида эмас, бошқа нарсалар ҳақида ҳам гаплашамиз. Бир-биримизни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз.

Манба: sports.ru
Киритилди: 18:26, 07.11.2020.
Ўқилди: 5152 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик