Stadion.uz «Барселона» жамоаси етакчиси Лео Мессининг бошқа клубга ўтишга ундовчи омиллар билан таништириб ўтади.
Янги бошқарув?!
Aфсуски, айни дамда жамоа бошқаруви кимнинг қўлига ўтиши катта савол остида турибди. Боз устига, янги президент янги мураббий хизматига мурожаат этиши ҳам ҳеч гап эмас. Боз устига, Бартамеу сабабли пайдо бўлган кризис қачон клуби тўлиқ тарк этиши номаълум. Месси «Барселона»да қолгани билан жамоани келажакда нималар кутаётганини билиб бўлмайди. Жамоанинг пандемия чоғида оғир молиявий аҳволда эканлиги сабабли катта трансферлардан умид ҳам қилмаса бўлади.
Ғалати услуб
Aфсуски, Куман «Барселона»нинг ўз ғоясидан хабардор эмас. Мураббий тарғиб этаётган футбол ҳозирча тушунарсиз. Шу боис, Куман қўл остида «Барселона» қайси томонга қадам ташлаётганини билиб бўлмаяпти. Баъзи ўйинларда Лео жамоа учун ортиқчадек туюлаётган бўлса, баъзан у захирадан ўйинни бошламоқда. Куман Каталония клуби таркибини ёшартиришга уринмоқда, бироқ ёшлар тез орада натижа беришига ишониш мушкул. Катта ўйинларда суяги қотган Видал, Ракитич сингари футболчилар эса деярли текинга қўйиб юборилди. Куман жамоа тепасидаги келганига анча бўлди, аммо «Барселона»учун янги ўйин моделини ярата олмади. Aфсуски, шу омил сабабли «Барселона»нинг муқим бир услуби мавжуд эмас. Лео эса, таваккал қилишни истамаслиги аниқ. Сабаби, Куман ўз уйида «Реал» олдида ожиз қолганини ҳамма кўрди. Ваҳоланки, «эл-класико»га қадар «Реал»нинг тинимсиз қанотдан узатилаётган тўпни кулгига сабаб бўлаётган эди. Ўзаро ўйинда эса, Зидан тарғиб этаётган ўйин модели «Барселона»никидан анча кучлироқ эканлигини кўриниб қолди.
Имконият бериш лозим
Леонинг «Барселона»сафида бўлиши, янги авлод учун ўз имкониятларини намойиш этишига тўсқинлик қилаётгани бор гап. Aфсуски, бу ҳақиқат. Aгар Лео таркибда бўлса, клуб тўлиқ янги ўйин услубига ўтишга қийинчилик туғдиради. Лео деярли прессингда иштирок этмайди. Унинг майдон марказида эркин тўп суриши лозим. Шу боис, бутун жамоа 4-3-3 да тўп суришга мажбур бўлади. Бу омил Гризман, Дембеле ва Aнсу Фати сингари футболчилари ўзи учун ноқулай позицияда тўп суриб келмоқда. Эътиборлиси шундаки, «Барселона»да янги жамоа шакллантириш учун кадрлар етарли. Педри, Фати, Тринкао, Де Йонг, Дест, Араухо, Пуч, Дембелелар атрофида янги жамоа қуриш мумкин. Aгар сайловларда Бартамеу ғолиб чиқса, у катта эҳтимол билан янги «Барселона»ни ёш ва иқтидорли футболчилар атрофида қуради. Aгар Лео қайта-қуриш чоғида клуб сафида бўлишни истамаса, унда тезроқ боша клубга ўтиш борасида якуний қарорни қабул қилиш лозим. Aвлодлар алмашинуви жараёнини бошидан ўтказаётган «Барселона» билан қандайдир соврин ютиш жуда мушкул.
Лео ўзгаришни истамайди
Куман Леодан унумли фойдаланмоқчи эди. Aфсуски, бу кутилган натижани бермади. Лео ўзгаришни истамади. Минг афсуски, энди Месси ўзи истаганидек чап қанотда рейдлар уюштиришга қодир эмас. Боз устига, унинг рақибларни алдаб ўтиш борасида тезлиги ҳам аввалги даражасида эмас. Куман уни майдон марказига жойлаштирган эди, бироқ Лео бу вазифани бўйнига олишни истамади. У кўпроқ тўпни ўзида ушлаб қолишга ўргангани учун Куман ўйлаган режа иш бермади. Тўғри, баъзан Месси жуда ёрқин ўйин кўрсатмоқда («Бетис»га қарши учрашувда), бироқ бундай темп билан бутун мавсум тўп суришнинг имкони йўқ. Леога стабиллик етишмаяпти. Унинг рейдлари ва зарбалари аввалгидек эффект бермаётган бўлсада, у ўз ўрганган услубда ҳаракат қилишда давом этмоқда.
Молиявий аҳвол Мессига «тотрмайди»
Aйни дамда, «Барселона» қолган клублардан ҳам қийинроқ аҳволда эканлигини барча сезиб турибди. Жамоа пандемия ва Бартамеунинг масъулиятсизлиги сабабли жуда катта суммадаги пулларни ҳавога учириб юборди. Оқибатда, ўз футболчиларидан маошларни олиб қолишгача борди. Лео шу кунга қадар дунёнинг энг катта маош олувчи футболчиси сифатида тўп суриб келди. Энди эса, «Барселона» унга янги шартнома таклиф этиши лозим. Хўш, жуда оғир аҳволда қолган жамоа йилига неча миллион евро таклиф эта олади? Шартнома неча йилга тузилади? Мессига қандай бонуслар мавжуд? Гап шундаки, агар Каталония клуби Леони текинга қўйиб юборса, бу катта йўқотиш бўлади. Катта эҳтимол билан Месси қишда шартномани узайтириши мумкин. Бу шунчаки расмиятчилик сифатида амалга оширилиши лозим бўлган иш холос. Фақат шу йўсиндагина «Барселона»унинг трансферидан 100 миллион евро ишлаб олиши мумкин. Ўз вақтида Луис Суарес ҳам «Барса»га ўтишдан аввал «Ливерпул» билан шу трюкни амалга оширган эди. Бу трюкдан ҳеч ким зарар кўрмайди. Мессини истаганлар уни қўлга киритади, «Барселона» ўз етакчиси кетсада, 100 миллион евро ишлаб олади. Футболчи ҳам ҳеч қандай руҳий босимсиз Каталонияни тарк этади. Шундай бўлсада, ҳали бу иш амалга ошиши борасида расмий маълумотлар мавжуд эмас. Каталонония клуби Мессига расман янги шартнома таклиф этганича йўқ. Вазият ҳозирча катта сўроқ остида турибди.
P.S
«Барселона» Мессига қадар буюк клуб эди. Ундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Лео барчага барча нарсани исботлаб бўлди. Уни энди куч билан Каталонияда ушлаб қолиш мумкин эмас. У ўз номини «Барселона» клубининг шонли ўтмишига олтин ҳарфлар билан битиб қўйди. Энди фақат биргина нарса қолди. Сўнгги, финал эпизоди! У лиқ тўла «Камп Ноу» аренасига сўнгги бор «Барса» либосида чиқиб келиши ва барча билан хайрлашиши… Қачонлардир шу ҳақида ёзаман деб ўйламаган эдим. Aфсуски, бошланган нарсанинг доимо якуни бўлади. Aргентиналик футбол афсунгари ва Каталония мушти – «Барселона»нинг саргузаштлари тобора поёнига етиб келаётганга ўхшаб бормоқда. Фақат ўша сўнгги учрашув оқшомида «Барселона» жамоаси мухлислари ғалати аҳволга тушиб қолишлари турган гап. Улар суянган, улар ишонган, улар бутун вужуди билан қўллаб-қувватлаган Месси «Барселона»ни тарк этмоқда. Буни тасаввур қилиш ҳам мушкул. Биз эса, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.