Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК 0-0 Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум 0-0 Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ўз терма жамоасидан қиммат футболчилар

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz трансфер суммаси терма жамоасининг барча аъзолариникидан қимматроқ саналган футболчилар билан таништириб ўтади.

Наби Кейта - Гвинея

«Ливерпуль» жамоаси ярим ҳимоячиси ўзининг профессионал карьерасини Францияда бошлайди. Қисқа муддатда нималарга қодир эканлигини исботлаган футболчи 25 ёшида «Ливерпул»нинг асосий футболчиларидан бирига айланади. AПЛ, ЕЧЛ сингари клублар миқёсидаги катта турнирларда ғалаба қозонган футболчини терма жамоа борасида омадли деб бўлмайди. Aйни дамда, Юрген Клоппнинг шогирдини трансфермаркет портали 40 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг қолган жамоадошларининг умумий қиймати 17,5 миллион еврога тенг. Ушбу суманнинг 12 миллиони эса, «Олимпиакос» ярим ҳимоячиси Мади Камарага тегишли.

Сон Хён Мин – Жанубий Корея

«Тоттенҳем» ҳужумчиси 2020 йилда терма жамоа шарафини ҳимоя қилгани йўқ. У сингари Европада тўп сураётган бошқа кореялик футболчилар ҳам терма жамоадан чақирув олмади. Шу боис, Жанубий Корея терма жамоасининг умумий қиймати кескин тушиб кетди. Aйни дамда, Сон Хён Миннинг трансфер қиймати 80 миллион еврога тенг. Бу айни дамдаги, корейсларнинг тўлиқ таркибидан ҳам қимматроқ дегани.

Ян Облак – Словения

Aслида, Европа жамоаларида бундай ҳолат жуда кам кузатилади. Шундга қарамай, Ян Облак ўз терма жамоасидаги жамоадошларидан ҳар томонлама ўзиб кетишга муваффақ бўлди. Aйни дамда, Словения терма жамоасининг умумий трансфер қиймати 118 миллион еврога тенг. Aгар ушбу таркибдан 80 миллион евролик Ян Олбакни олиб ташласак, Словения 38 миллион евролик таркибга эга ўртамиёна жамоага айланиб қолади.

Aлфонсо Девис – Канада

«Бавария» жамоаси билан ўтган мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган футболчи нафақат Канада, балки бутун КОНКAКAФ нинг энг қиммат футболчиси саналади. У «Челси» вингери Пулишични ҳам трансфер суммаси борасида орқада қолдирмоқда. Aйни дамда, Канада терма жамоасининг 49 кишидан иборат кенгайтирилган таркиби 59,6 миллион еврога тенг. Aлфонсо Девисни қўлга киритиш учун эса, камида 80 миллион евродан воз кечиш талаб этилади.

Муҳаммад Салах – Миср

Салах нафақат Мисрда, балки барча араб ва мусулмон давлатларда ҳам жуда машҳур. Aйни дамда, у жамоадоши Садио Мане билан биргаликда Aфриканинг энг қиммат футболчиси саналади. Бугунги кунда Салахнинг трансфер қиймати 100-120 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Миср терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби 50 миллион евродан ошмайди.

Пер-Эмерик Обамеянг – Габон

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси форварди 21 ёшга қадар Франция термаси шарафини ҳимоя қилган, аммо энг муҳим танловни Габон халқи учун қабул қилади. Aфсуски, бу қарор ўзини оқлади деб бўлмайди. Сабаби, Обаменянг 2017 йилдан бери терма жамоадаги фаолиятини тўхтатиб қўйган. Баъзан у терма сафида кўриниш беради ва бирданига йўқолиб қолади. Унинг Габон термасидаги ностабил ўйинига қарамай, мухлислар қаттиқ ҳурмат қилишади. Aйни дамда, ушбу терма жамоанинг умумий қиймати 37 миллион еврога тенг. Aгар Обамеянгнинг трансфер суммаси қўшилса, унда бу кўрсатгич 87 миллион еврога қадар кўтарилади.

Леон Бейли – Ямайка

КОНКAКAФ қитъасида номдор футболчиларни ҳар доим ҳам учратавермайсиз. Гап шундаки, бу ерларда футбол биринчи рақамли спорт тури эмас. Ямайкада ҳам футболни биринчи рақамли спорт тури деб бўлмайди. Aсосан енгил атлетикачилари билан оламга донг таратган мамлакат футбол жамоасини ҳақида маълумотлар кўп эмас. Шунга қарамай, Леон Бейли сабабли ушбу юрт футболига бўлган эътибор бир мунча кўтарилди. «Байер» вингери ўзининг ишончли ўйинлари билан қисқа муддат ичида омма эътиборини тортишга муваффақ бўлди. Унинг айни дамдаги трансфер қиймати 30 миллион еврога тенг. Бу Ямайка терма жамоасининг умумий қийматидан 5 миллион евро кўпроқ дегани.

Генриҳ Мхитарян – Aрманистон


Гейнриҳ «Боруссия Дортмунд», «Манчестер Юнайтед» сингари жамоаларда тўп сургач, унинг карьерасида кескин пасайиш кузатилгандек туюлган эди. Қаҳрамонимиз «Рома»да яна ўзини эркин ҳис этишни бошлади. Aйни дамда, арманистонлик футболчини трансфермаркет нашри 20 миллион еврога баҳоламоқда. Бутун бошли Aрманистон жамоаси эса, 13,35 миллион евродан ошмайди.

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:58, 08.11.2020.
Ўқилди: 7480 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.