Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам «Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн атрофида бўлаётган вазият ҳақида фикр билдирди.
«Гризманн бироз ҳайратда қолди, у ўзгариши керак, аммо мен ҳеч қачон унинг қобилиятига шубҳа қилмайман.
Тўғрини айтганда, ўз клубларида қийин вазиятларни бошдан кечираётган барча футболчилар бироз ҳайратда бўлади. Бу табиий ҳол», – деди Дешам Telefoot билан суҳбатда.