Кириш Регистрация
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут 1-1 Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи 3-0 Машъал
28/02 19:00 Комо 3-1 Лечче
28/02 19:00 Локомотив 3-1 Сурхон
28/02 19:15 Динамо 1-2 Навбаҳор
28/02 20:00 Бёрнли 3-4 Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль 5-2 Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл 2-3 Эвертон
28/02 20:15 Барселона 4-1 Вильярреал
28/02 22:00 Верона 1-2 Наполи
28/02 22:30 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс 0-1 Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе - Милан
01/03 18:00 Эльче - Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм - Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед - Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло - Аталанта
01/03 19:00 Брайтон - Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф - Хоразм
01/03 20:15 Валенсия - Осасуна
01/03 21:30 Арсенал - Челси
01/03 22:00 Торино - Лацио
01/03 22:30 Бетис - Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона - Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья

Жасур Ҳамроев: «Динамо» Суперлига йўлланмаси учун охиригача курашади»

Баҳо:
+ | -

Про лига 16-тури доирасидаги «Динамо» - «Нефтчи» (2:0) учрашувидан кейин шу куни Самарқанд жамоасини илк марта майдонга бошлаб тушган Жасур Ҳамроев ўйин ҳақида тўхталди.

- Муҳим ғалабага эриша олганимиз ва мухлисларимизни қувонтирганимиздан хурсандман. Бугун бутун жамоамиз ўйиндаги ғалаба бизга қай даража муҳимлигини яхши англаганди. Биласиз, ҳозир Суперлига учун тўрт клуб кураш олиб бормоқда ва ҳар бир ўйин жуда оғир ўтмоқда. Йигитлар масъулиятни чуқур англаган ҳолда майдонда борларини беришди ва уч очкога эга чиқишди. Ушбу ғалаба учун ҳар бир футболчидан тортиб клубнинг оддий қоровулигача ҳиссаси бор, деб ўйлайман.

Бугун йигитлар ҳам, биз ҳам ҳеч қандай босимни ҳис қилганимиз йўқ, энг аввало Самарқанд шаъни ва футболи учун майдонда борларини беришди. Мақсад ўзгармайди – Суперлига учун охиригача курашишда давом этамиз. Элитага чиқишимизни мухлислар каби ҳар бир футболчи ҳам хоҳлайди. Йигитларимизда ўйиндан-ўйинга ишонч ортишига ишонаман.

Таркибдаги ўзгаришлар? Жиддий ротация қилдик деб ўйламайман, ҳаммаси ўша ўзимизни таркибдаги футболчилар. Бугун ўзларига кўпроқ ишонишди, омад ҳам биз томонда бўлди. Қолаверса, бугун ҳужум чизиғида майдонга тушган Амиржон Сафаровни алоҳида эътироф этган бўлардим. У ҳужумда бўлгани каби яримҳимояга ҳам катта ёрдам берди, ўйинни ўзига олишга интилди. Умуман олганда, жамоамиз асоси ёшлардан иборат эканлиги учун уларнинг ўйиндан-ўйинга ўзига бўлган ишончи ортади. Йигитларимиз меҳнатлари эвазига пешқадам «Нефтчи»дан устун келишди. Улардан иштиёқ кучли бўлди.

«Шўртан» билан ўйин? Орқага йўл йўқ. Эртадан навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Бутун жамоа катта иштиёқ билан меҳнат қилиб, навбатдаги баҳсда ҳам фақат ғалабани кўзлайди», - дейди ўйиндан кейин Жасур Ҳамроев.

Маълумот учун, «Динамо» навбатдаги турда ўз майдонида «Шўртан» клубини қабул қилади. Баҳс 14 ноябрь шанба куни ўтказилади.

 

Манба: "Динамо" матбуот хизмати
Киритилди: 19:34, 10.11.2020.
Ўқилди: 2525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.