Германия чемпионатининг 7-тури доирасида бўлиб ўтган «Байер» ва «Боруссия М.» клублари ўртасидаги ўйинда супергол урилди.
Баҳснинг 90+4-дақиқасида гладбахликлар ҳужумчиси Валентино Лазаро жамоадоши томонидан қанотдан етказган узатмани чаён услубида дарвозага буриб юборди. Ушбу голдан кейин ҳисоб 4:3га етди ва "Байер" ғалаба қозонди.
Лазаро эса шу йилнинг август ойида "Интер"дан «Боруссия»га ўтган эди. Бу унинг янги жамоаси сафидаги учинчи ўйинда урган илк голи бўлди.