Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Камтарликни Роналдудан ўрганинг!

Баҳо:
+1 | -1

Stadion.uz ўтган ҳафтада Роналду билан бўлиб ўтган воқеа ҳақида фикр алмашади. Ушбу ҳолат, Криштианунинг ҳаётдан қандай инсон эканлигини исботлаб берди десак, адашмаган бўламиз.

“Casa Fiore” Туриндаги энг номдор ресторанлардан бири саналади. Унинг мижозлари сони кўп, шу боис аввалда стол буюртма бериш лозим. Бунга хўрандалар ўрганиб қолишган. Шу боис, бу ҳолат одат тусига кирган десак, адашмаган бўламиз. Роналду оиласи билан Туринга кўчиб ўтгач, ушбу ресторанда кечки  овқатга ташриф буюради. Унга бу жой манзур келгани боис, тез-тез оиласи билан келиб тура бошлайди. Қаҳрамонимиз ўзининг навбатдаги ташрифи олдида ресторан эгасига қўнғироқ қилади. Унга кечки 21:00 да 3 кишилик стол буюртма беради. Келинг, ушбу воқеани Италия спорт нашрлари учун сўзлаб берган шахснинг ўзидан эшитамиз.

“Тушлик чоғи телефоним жиринглаб қолди. Қарасам, шахсан Роналдунинг ўзи! Шошиб жавоб бердим. У соғлиғим билан қизиқди ва менга 21:00 га 3 кишилик стол банд қилишимни илтимос қилди. Ўйлаб ўтирмай «бажарамиз» деб юбордим. Гўшакни қўйгач, ноқулай аҳволда қолдим. Сабаби, у қўнғироқ қилганида аллақачон барча столлар банд қилинган эди. Шундай бўлсада, соат 17:00 га банд қилганлардан бири эрта кетишига умид қилишдан бошқа чорам йўқ. эди.

Aфсуски, барчаси кутилмаган кўриниш олди. Ҳеч ким уйга кетмоқчи эмас. Барча майин мусиқа садоси остида суҳбатлашиб ўтирар, лиқ тўла залдагиларга қараб нима қилишни билай қолдим. Соат 20:00 дан ўтгач, Криш Жоржино ва ўғли билан биргаликда ресторанга ташриф буюрди. Яхшики, улар келгунига қадар қўшни хонадаги бироз камтарин стол-стулни залнинг бурчагига жойлаштириб қўйган эдим. Унинг олдига келдим, ва вазиятни тушунтирдим.”

Энди бир тасаввур қилиб кўринг! Сайёрамизнинг энг бадавлат футболчиси оиласи билан ташриф буюрган ресторанда унга жой йўқ. Ваҳоланки, Криш анча аввалроқ стол буюртма берган ва айтилган вақтга етиб келмоқда. Ҳисоб рақамида миллиард евродан ортиқ пули бор инсон бундай вазиятда қандай йўл тутган бўлар эди?

«Роналду залга кириб келгач, барча жим бўлиб қолди. Ҳамма уни кузатар, пичир-пичир овозлар эшитила бошлади. У эса, барчаси яхши эканлигини маълум қилди ва жой бўшагунга қадар зал бурчагидаги кичик столда кутиб ўтиришини айтди. Бунга ишониш мушкул, бироқ у 40 дақиқа ўзи буюртма берган столининг бўшашини кутиб ўтирди. Тасаввур қиляпсизми? 40 дақиқа! Таомланиш учун ташриф буюрганлар эса, уни томоша қилишдан чарчамас эди. У эса, ўғли ва севгилиси билан ширин суҳбат қурганча уларни кулдириб ўтирди. Мени қандай аҳволга тушиб қолганимни тасаввур қилиб кўринг! Ҳар беш дақиқада залга кўз ташлайман. Ҳамма банд. Ҳеч ким кетмоқчи эмас. Мен учун ўша куни вақт тўхтаб қолгандек туюлди.»

Дарҳақиқат, Роналду бир соатда деярли минг еврога яқин пул топади. Шундай бўлсада, у тарбияли инсон эканлигини унутмагани таҳсинга сазовор. Ресторан эгасининг айтишича, футболчи ўша куни мамнун кайфиятда уйига равона бўлган.

“Биласизми, соат кечки 9 дан ўтиб кетгачгина столлардан бири бўшади. Мен шошилиб Кришнинг олдига келдим ва узр сўрадим. У жилмайди ва ҳаммаси жойида эканлигини айтди. Унга алоҳида хизмат кўрсатишларини талаб қилдим. Ўша оқшом биз унинг ва оила аъзоларининг кўнглини овлашга ҳаракат қилдик. Ҳатто, кечки овқатни ўз ҳисобимиздан дедик, бироқ Криш унамади. У ҳаммаси учун раҳмат айтди ва қувноқ кайфиятда ресторанимизни тарк этди.

Унинг ортидан қараб қолар эканман, Криш нафақат кучли спортчи, балки кучли шахс эканлигини чуқур ҳис этдим. Мен узоқ йиллик фаолиятим давомида жуда кўплаб машҳур шахсларга хизмат кўрсатганман. Ишонасизми, Криш бизнинг ресторанга ташриф буюрган энг машҳур инсонлардан бири саналади. Унга қадар, жуда кўплаб кеккайган инсонларни учратганман.  «A cерия»нинг ўртамиёна клубларидаги футболчилари стол бўшашини ҳатто 5 дақиқа ҳам кутиб ўтиришмаганига ҳам гувоҳ бўлганман. У сингари бадавлат, машҳур ва жаҳон юлдузи ресторанда стол бўшашини 40 дақиқа чиройли сабр билан кутгани мени ҳайрон қолдирди. Бунга қадар бирор маротаба бундай камтарин инсонни кўрмаган эдим.

Ўша куни шуни тушуниб етдим. Роналду жуда ҳам яхши тарбия кўрган, ҳурматга лойиқ инсон экан. Унинг майдонда эришган ютуқлари ортида айнан шу хислатларининг ҳам ҳиссаси мавжуд эканлигига Шубҳам йўқ. У мен кўрган машҳурлар орасидаги энг кучли шахс сифатида хотирамда абадий қолади.”

Манба: sports.ru
Киритилди: 00:25, 12.11.2020.
Ўқилди: 15978 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.