«Манчестер Юнайтед» ёшлар таркиби аъзоси Арнау Пуигнал гранд клублар қизиқиши доирасига тушган. Асосий даъвогар эса «Барса».
«Кўканорранглилар» яримҳимоячи трансфери учун «қизил иблислар»га мурожаат қилишган. Лекин асосий келишув январда амалга ошиши кутиляпти. Таъкидлаб ўтиш керакки, бунга футболчининг ўзи ҳам қарши эмас.
Пуигнал учун Испания бегона эмас. У «Эспаньол» тарбияланувчиси ҳисобланади. Бундан 3 йил аввал ҳам унга «Барселона»дан таклиф тушган эди. Лекин у бунга рад жавобини берган. У ҳозирда 2017 йилдан бери «МЮ-23» жамоасида ўйнаб келади.
Маълумот учун, Пуигнал ҳали «манкунянлар»нинг биринчи жамоасидан чақирув олмаган бўлиб, ёшлар жамоасида у жорий мавсум 3 гол уриб, 2 голга ҳаммуаллифлик қилган.