Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

"Пахтакор" футболчиларининг Суперлигадаги кўрсаткичлари

Баҳо:
+ | -

Футбол ўйинларини таҳлил қилувчи "Инстат" компанияси маълумотлари асосида "Пахтакор" футболчиларининг Суперлигидаги кўрсаткичлари билан таништириб ўтамиз.

Жорий мавсум умумий шахсий кўрсаткичлар борасида Суперлигада энг яхши бўлиб турган 11 футболчининг 9 нафари жамоамиз аъзоси саналади. Энг яхши бўлиб турган Жалолиддин Машарипов 321 балл жамғарган. Драган Черан 275, Ҳожиакбар Алижонов 261, Шерзод Аъзамов 256, Достон Ҳамдамов 255 балл тўплашга эришган. Шунингдек, Анзур Исмоилов, Одил Ҳамробеков, Фарруҳ Сайфиев ва Егор Кримец дастлабки 11 ўйинчи қаторидан ўрин олган. Фақат "Насаф"нинг икки аъзоси Марко Станоевич ва Ойбек Бозоров ушбу 11лик рўйхатда бошқа клублар вакили ҳисобланади.

Суперлигада энг кўп голли вазиятлар яратган футболчи ҳам Машарипов бўлиб турибди. У ҳозиргача ўтган ўйинларда 40та шундай вазият содир этган. Черан ва "Сўғдиёна"дан Жасур Ҳасанов 31тадан, "Насаф"дан Марко Станоевич ҳамда "Бунёдкор"дан Санжар Қодирқулов 18тадан голли имконият яратган.

Дарвозага энг кўп аниқ зарба берган футболчи Черандир. Унинг 37 зарбасидан 19таси голга айланган. Унинг 50 фоиз зарбаси дарвозага тўғри борган. "Насаф"дан Бобур Абдуҳолиқов 29та (43%), Нурилло Тўхтасинов 28та (44%), жамоамиздан Игорь Сергеев 26та (49%) ва "Сўғдиёна"дан Шоҳруз Норхонов 25та (42%) аниқ зарба берган.

Тўпни шерикларига энг кўп аниқ оширишда Одил Ҳамробеков яққол етакчи бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 1733та узатма мавжуд. 92 фоиз узатмаларни у аниқ амалга оширган. "Бунёдкор"дан Лутфулла Тўраев 1575та (84%) узатмага эга бўлса, ундан кейин бешликда "Пахтакор"нинг уч футболчиси жойлашган. Машарипов 1433та (80%), Сайфиев 1279та (90%) ва Анзур Исмоилов 1240та (92%) узатмани уддалашган.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 07:30, 14.11.2020.
Ўқилди: 3711 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.