Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шоҳназар Норбеков:”Ноябрь ойининг сўнги кунларида машғулотларга киришаман”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola суперлигасининг 21-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашувида жароҳат олган Шоҳназар Норбековнинг бугунги кундаги аҳволи, даволаниш жараёнлари қай тарзда ўтаётганлиги билан қизиқдик.

-Шоҳназар соғликларингиз яхшими? Даволаниш жараёнлари қандай бўляпти ?

- Ассалому алайкум. Соғлигим хозирги кунда анча яхши. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Қийин кунлар ортда қолди деб ўйлайман. Худога шукр , барчаси шифокорларимиз ўйлаганидан кўра анча яхши ўтяпти. Даволаниш жараёнларини  Тошкент шаҳридаги клиникаларнинг бирида  давом  эттирмоқдаман. Мутахассис шифокорлар  тавсия қилган дори-дармонларни қабул қиляпман.

-Шифокорлар сизга қачон машғулотларга қайтишингиз мумкинлигини айтишдими?

- Аввало ҳаммаси Оллоҳдан. Шифокорларимиз даволаниш жараёнлари яхши кетаётганидан мамнунлар. Агар уларнинг тавсияларига тўлиқ амал қилиб , даволаниш жараёнларини давом эттирсам, машғулотларга қайтишим узоққа чўзилмаслигини айтишмоқда. Шифокорларимиз 15 октябрда қайта кўрикдан ўтишимни айтишган. Ўша кўрикдан сўнг машғулотларга қайтишим борасида анча аниқлик киритилади менимча. Ноябрь ойининг охирги кунларига бориб машғулотларга рухсат бериб қолишса керак. Очиғи ўзим ҳам жуда соғиндим. Уйда ўтириш қийин экан. Жамоамиз ўйинларини телевизор орқали кузатиш эса унданам қийин бўляпти. Яхшиям жамоадошларим, дўстларим хабар олиб туришибди. Барчаларига раҳмат.

-Сизнинг ва Суҳроб Бердиевнинг соғликларингизни сўраб бизга ҳар куни мухлислар мурожаат қилиб туришибди. Барчалари сизларга яратгандан шифо сўрашмоқда.

- Ҳаммаларига раҳмат. Мени ўзимга ҳам  жуда кўп инсонлар телефон қилиб аҳволимни сўрашмоқда. Жамоамиз раҳбарларига, мураббийларимиз, барча клубимиз ходимларига ҳамда ҳурматли  мухлисларимизга шу фурсатдан фойдаланиб ўзимни миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Яқин кунларда яна футбол майдонларида учрашамиз деб умид қиламан. Худо хохласа яна чиройли ўйинларимиз ва ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қиламиз деб умид қиламан.

Киритилди: 07:46, 14.11.2020.
Ўқилди: 1749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.