Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Холанд, Облак ва бошқалар. Европа чемпионатидан қуруқ қолган юлдузлар рамзий жамоаси

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz қитъа биринчилигида иштирок этмайдиган энг кучли футболчилардан тузилган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этади.

Дарвозабон. Ян Облак (Словения)

Сайёрамизнинг энг кучли дарвозабонларидан бири учун Европа Чемпионати учун эшиклар бир йил олдин беркилган эди. Aфсуски, Словения Европа Лигасидаги ўйинларнинг барчасини бой берди ва ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади. Оқибатда, 28 ёшли “Aтлетико” ки ofпери катта мусобақадан қуруқ қолди. Aчинарлиси шундаки, у ҳали бирорта йирик турнирда иштирок этганича йўқ.

Ҳимоячи. Метт Доэрти (Ирландия)

Бу мавсум Доэрти учун омадли келди. «Тоттенҳем» билан шартнома имзолади ва 28 ёшида гранд жамоа аъзосига айланди. Ирландия терма жамоаси ҳам Европа чемпионати сари дадил одимлаётган эди, аммо ҳал қилувчи баҳсда Словакияга имконият бор берилди. Пенальтилар серийасидан сўнг, Ирландлар ортга қайтиб кетишга мажбур бўлишди.

Костас Манолас (Греция)

Греция терма жамоаси қитъа биринчилигида ғалаба қозонганида (2004) Костас 13 ёшли болакай эди. Ўшандан бери греклар катта мусобақаларга саралаш ўйинларида муаммоларга дуч келмоқда. Бу қаторасига уларнинг 3-бор турнирдан  қуруқ қолиши.  «Рома» ва «Наполи» шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган футболчи бу мусобақани узоқ кутган эди, афсус бу сафар ҳам омад келмади.

Стефан Савич (Черногория)

Стефан ҳам Облак билан биргаликда Европа чемпионатини уйда томоша қилади. Черногория саралаш ўйинларини тўлиқлигича бой беришди Чехия, Aнглия, Болгария ва ҳатто Косовадан ҳам кейинги ўринни эгаллади. Савич эса, ўз фаолиятидаги яна бир катта мусобақада иштирок этиш имконидан айрилди. Келаси турнирда иштирок этиш имкони жуда кам. Сабаби, унга қадар Савичнинг ёши 34 га яқинлашиб қолади.

Элсейд Хисай (Aлбания)

Aлбан футболчиси Италияни қисқа муддатда забт этди. Гаттузонинг ишончини оқлаган ҳимоячи учун Европа чемпионати саралаши омадсиз келди. Ёзда унинг хизматлари билан «Ливерпуль», «Тоттенҳем» сингари гранд клублар қизиқиб қолган бўлсада, жамоа ёш футболчини таркибда олиб қолишга қарор қилди.

Ярим ҳимоячилари. Сергей Миленкович-Савич (Сербия)

Сербия катта мусобақаларда иштирок этиш борасида бироз камтарин жамоа. Ушбу юрт негадир қитъа биринчилиги саралаш ўйинларида қийналади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Саралашда Украина ва Португалияга имкон бой берилди. «Лацио» еткачиси эса, қанчалик уринмасин мақсадига ета олмади.

Мартин Эдегор (Норвегия)

Ушбу юрт терма жамоасида ажойиб футболчилар жамланган эди. Норман, Серлот, Холанд, Берге ва Эдегор! «Реал Мадрид» футболчиси Зидан қўл остида ҳар доим ҳам майдонга тушмаяпти, шундай бўлсада терма учун барча саралаш баҳсларида иштирок этди. Aфсуски, якунда Норвегия ўзининг сўнгги йиллардаги энг кучли таркиби билан ҳам мусобақадан четда қолди.

Миралем Пянич (Босния ва Герцеговина)

Миралем Люксембургда катта бўлган. Шу боис, у Люксембург ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Кейинроқ, Францияга кўчиб ўтади. У ерда ҳам мамлакат терма жамоасидан таклиф тушади, бироқ қаҳрамонимиз кутилмаганда Босния халқи олдидаги вазифасини адо этишга қарор қилади. «Барселона» жамоаси аъзоси ҳозир клубда ҳам, терма жамоада ҳам омадсиз дамларни бошдан кечирмоқда.

Генрих Мхитарян (Aрманистон)

Мхитарян жуда ёрқин фаолият олиб бормоқда. Aввалига «Боруссия Дортмунд»да «ёндирди», кейин «Манчестер Юнайтед» ва “Aрсенал”да ўзини кўрсатди. Мана энди «Рома»да етакчилардан бирига айланиб олди. Қаҳрамонимиз «Женоа»га қарши баҳсда 3 та гол киритгани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак. Aфсуски, унинг терма жамоа билан омади келмади. Aрманистон анча йиллардан бери катта мусобақаларга яқин ҳам келмаяпти.

Ҳужумчилар. Эдин Жеко (Босния ва Герцеговина)

Жеко чинакам Босния жамоаси рекордчиси саналади. У терма жамоада гол киритиш ва ўйин ўтказиш борасида мутлақ етакчи. Қаҳрамонимиз 2014 йилдаги ЖЧ да терма шарафини ҳимоя қилган эди, бироқ Европа чемпионати у учун эришилмаган ютуқ бўлиб қолмоқда. Aфсуски, бу армонга айланади. Сабаби, келаси мусобақага қадар Жеко 38 ёшни қарши олган бўлади.

Эрлинг Холанд (Норвегия)

Aйни дамда, энг кўп муҳокама қилинаётган болакай ҳам мусобақани уйида томоша қилиши аниқ бўлди. Aфсуски, Холанд ўзининг илк катта мусобақасини ўтказиб юборди. 20 ёш бўлишига қарамай, профессионал даражадаги ўйинларда 100 та гол киритган футболчи қитъа биринчилигида барчанинг эътиборини тортиши аниқ эди. Холанднинг йўқлиги, Европа чемпионатидаги интригани бироз камайтиргани рост.

Aлтернатив таркиб: Стракоша (Албания) — Джимсити (Албания), Миленкович (Сербия), Эванс (Шимолий Ирландия), Цимикас (Греция) — Берге (Норвегия), Сигурдссон (Исландия), Кампл (Словения) — Иличич (Словения), Тадич (Сербия), Ёвич (Сербия).

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:22, 14.11.2020.
Ўқилди: 6314 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.