Италиянинг «Наполи» клуби «Челси» ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоконинг трансферини тўлақонли равишда сотиб олмоқчи. Неаполликлар ушбу битим борасида ишни бошлаган. «Кўклар» ўз футболчиси учун 18-20 миллион евро талаб қилишмоқда.
Айни пайтда Бакайоко «Наполи» таркибида ижара асосида ўйнамоқда. Жорий мавсум 26 ёшли ярим ҳимоячи жамоанинг 6 та учрашувда майдонга тушди ва битта голга ассистентлик қилди.