Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Миллатлар Лигаси. Нидерландия 4 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, Россия бир ўйинчи кам қолиб Туркияга енгилди

Баҳо:
+ | -

УЕФА Миллатлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 15 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтди.

Нидерландия терма жамоаси ўз майдонида Босния ва Герсеговинага қарши баҳс юритди. Биринчи бўлимнинг дастлабки ярмида нидерландлар Жоржиньо Вейналдумнинг дубли эвазига олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлим дебютида Мемфис Депай ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Бунга меҳмонлар битта тўп билан жавоб қайтарди.

Россия терма жамоаси Туркия майдонига сафар қилди. Учрашувни руслар фаол бошлади ва 11-дақиқада Денис Черишевнинг голи эвазига олдинга ўтиб олди. Бироқ 24-дақиқада Андрей Семёновнинг четлатилиши ўйиннинг боришига ўз таъсирини ўтказди.

Кенан Караман 26-дақиқада мувозанатни тиклаган бўлса, орадан кўп ўтмай Женгиз Ўндер туркларнинг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлим дебютида Женк Тўсун пенальтини муваффақиятли амалга оширди. 57-дақиқада меҳмонлар Далер Кузяевнинг голи орқали ҳисобни қисқартиришга эришди. Шу билан ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Яна бир баҳс Уэльс ва Ирландия терма жамоалари ўртасида кечди. Унда мезбонлар Дэвид Брукснинг ягона голи эвазига уч очкога эга чиқди.

Миллатлар лигаси, 5-тур
15 ноябрь, якшанба
Нидерландия — Босния ва Герсеговина 3:1
Голлар: 1:0 – 6 Вейналдум, 2:0 – 13 Вейналдум, 3:0 – 55 Депай, 3:1 – 63 Превляк.
Нидерландия: Крул, Вейндал (ван Анхолт, 79), де Врей, Блинд, Думфрис (Хатебур, 64), де Йонг, Вейналдум (ван де Бек, 64), Классен, Бергейс (Стенгс, 89), Депай (Промес, 79), де Йонг.
Босния ва Герсеговина: Шехич, Тодорович, Саничанин, Колашинац, Хаджиахметович, Симирот, Пьянич (Зилкич, 89), Вишча (Татар, 78), Крунич (Раҳманович, 78), Гояк (Данилович, 62), Хожич (Превляк, 61).
Огоҳлантиришлар: Тодорович (39), Классен (68), Саничанин (88).

Туркия — Россия 3:2
Голлар: 0:1 – 11 Черишев, 1:1 – 26 Караман, 2:1 – 32 Ўндер, 3:1 – 52, пенальти Тўсун, 3:2 – 57 Кузяев.
Четлатиш: Семёнов (24).

Уэльс — Ирландия 1:0
Гол: 1:0 – 66 Брукс.

Болгария — Финляндия 1:2
Голлар: 0:1 – 7 Пукки, 0:2 – 45 Лод, 1:2 – 68, пенальти Илиев.

Беларусь — Литва 2:0
Голлар: 1:0 – 5 Яблонский, 2:0 – 20 Эбонг.

Албания – Қозоғистон 3:1
Голлар: 1:0 – 16 Цикалеши, 2:0 – 23 Исмайли, 2:1 – 24 Абикен, 3:1 – 62, пенальти Манай.

Грузия — Арманистон 1:2
Голлар: 0:1 – 33 Казарян, 1:1 – 65, пенальти Казаишвили, 1:2 – 86 Адамян.

Словакия — Шотландия 1:0
Гол: 1:0 – 31 Грегуш.

Македония — Эстония 2:1
Голлар: 1:0 – 29 Тричковски, 1:1 – 52 Саппинен, 2:1 – 68 Стояновски.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:25, 16.11.2020.
Ўқилди: 3633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.