Италия терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тури доирасида Босния ва Герцеговинани 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Скуадро адзурра" кетма-кет 22та учрашувдан бери мағлубиятга учрамаяпти. Бу терма жамоанинг сўнгги 14 йилдаги энг яхши серияси ҳисобланади.
2006 йилда Марчелло Липпи бошқарувидаги жамоа 25та ўйинда ютқазмаган эди.