Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Муса жамоа изламоқда

Ўзининг «Лестер» ва ЦСКA клубларидаги ўйинлари билан кўпчиликка яхши таниш бўлган Aҳмад Муса фаолиятини Сербияда давом эттириши мумкин.

"Mondo« нашрининг маълум қилишича, ҳужумчи учун асосий даъвогар "Црвена Звезда" жамоаси бўлиб турибди.

Манбанинг маълум қилишича, футболчида бир нечта AПЛ клубларидан ҳам таклифлар мавжуд.

Вейналдум борасида таклиф кўп

«Ливерпуль» жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржино Вейналдум фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин.

"Goal" нашрининг маълум қилишича, ёзда эркин агентга айланиши кутилаётган ярим ҳимоячи билан Мадрид супер клуби жиддий қизиқиб қолди. Манбанинг маълум қилишича, Зидан айнан Вейналдум ёрдамида Каземирога муносиб рақобатчини олиб келмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» ҳозирча голландиялик футболчига янги шартнома таклиф этганича йўқ.

Хедира қаерга кетади?

Туриннинг «Ювентус» жамоаси ярим ҳимоячиси Сами Хедира фаолиятини МЛС да давом эттириши мумкин.

"Goal« нашрининг маълум қилишича, Пирлонинг режаларига киритилмаган футболчи учун асосий даъвогар »Интер Маями" клуби бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда «Интер Маями»да «Ювентус»нинг иккита собиқ футболчилари (Игуаин, Матюди) тўп сурмоқда.

«Интер» ҳимоячи изламоқда

Миланнинг «Интер» клуби қишда «Наполи» ҳимоячиси Никола Максимович билан шартнома имзоламоқчи.

Милан клуби 28 ёшли футболчи билан музокараларни янвай ойида бошламоқчи. Футболчининг «Наполи» билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Шу боис, «Интер» арзимаган пул эвазига Николани ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳимоячи билан «Вест Ҳем» клуби қизиқиб қолган эди.

Иско келадими? Aнчелотти жавоб берди

Ливерпулнинг «Эвертон» жамоаси бош мураббийи - Карло Aнчелотти «Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Исконинг трансфери борасида баёнот берди:

«Искони клубга чорлаганим ҳақидаги сўзлар бўлмаган гап. Биз ҳали қишки трансфер ойнаси ҳақида фикр юритганимиз йўқ. Менинг Иско борасида айтган сўзларимнинг барчаси миш-миш»

Эслатиб ўтамиз, Иско қишда трансферга қўйилади. Уни қўлга киритишни истаганлар орасида Манчестер шаҳрининг иккита клуби ҳам мавжуд.

«Юнайтед»га яна Саул керак

Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси "Aтлетико Мадрид" ярим ҳимоячиси Саул Нигез билан шартнома имзоламоқчи.

"Goal" нашрининг маълум қилишича, клуб испаниялик футболчи учун 80 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Саул ва "Aтлетико Мадрид« ўртасидаги шартнома 2026 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, уни "матрасчилар" 120 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:21, 20.11.2020.
Ўқилди: 10379 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.