Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Бахтиёр Ашурматов:”Биз учун чемпионат энди бошланаётгандек туюлмоқда”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Авваламбор, “Пахтакор”ни бу йилги мавсумдаги чемпионлик билан табриклайман. Улар бу йилги мавсумда чемпионликка муносиб ўйин намойиш этишди ва бошқа жамоалардан кучли эканликларини исботлашди. Чемпионликка катта меҳнат эвазига ҳаққоний эришишди. Ўйинга келадиган бўлсак, афсуски, “Пахтакор”га қарши баҳсда шунча имкониятга эга бўлиб, ҳимояда бундай хатоларга йўл қўйиш ачинарли. Ҳимояда хатоларга йўл қўйганимиз туфайли бугун мағлубиятга учрадик.

Бугунги баҳсда вазиятлар яратиш бўйича устунлик қилган бўлса-да, рақибимиз ғалаба қозониши бу уларнинг маҳорат борида кучли эканлигини англатади. Рақибимиз яримта имкониятдан ҳам гол урмоқда. Вазият яратган ўйинчиларимиз бироз шошиб қолган бўлишлари мумкин. Ҳимоядаги хатоларга келсак, футболчиларимиз онгида “Пахтакор” кучлироқ жамоа деган фикр бўлган бўлиши мумкин. Факт шуки бугун мағлуб бўлдик. Бугун аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик, десам ҳам бўлади. Биз кўп вазиятларга эга бўлгандик.

Қолган ўйинларга йигитларни қандай тайёрлашим мумкин. “Пахтакор” билан ўйин олдидан ҳам футболчиларга биз учун мавсум энди бошланди деб айтгандим. Сўнгги турларда чемпионат баҳслари анча қизиқарли кечмоқда. Энг яқин таъқибчиларимиз ҳам ғалаба қозонишмоқда. Хатоларни устида ишлаймиз дейишимиз ҳам мумкин эди. Қолган ўйинларда янада кучли иштиёқ билан майдонга тушиб, Қўқон тарихидаги энг яхши кўрсаткичга эга бўламиз. Олдинда бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. “Локо” билан бўладиган баҳс ҳам, “водий дербилари” ҳам осон бўлмаслиги турган гап. Жангаворлик ва кучли руҳият эвазига кейинги беллашувларда кутилган натижага эришишимиз мумкин. Айтганимдек, чемпионат биз учун энди бошланяпти.

Йигитларимиз ҳар бир ўйинда борларини бериб ҳаракат қилишмоқда.

Киритилди: 20:02, 20.11.2020.
Ўқилди: 1358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.