Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Бошланаётган янги курашлар, мавсум воқелиги ва тур қаҳрамонлари билан “совуқ қотган“ тур якунлари

Баҳо:
+ | -

Пандемия туфайли якуни бироз кейинга сурилган Ўзбекистон чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кирган. Боисики, турнир жадвалида юқори поғоналарни банд қилган жамоалар совринли ўринлар учун курашга жиддий киришган бўлса, қуйи поғонадагилар кейинги мавсумда иштирок этиш учун ҳам ҳам асосий лигада жон сақлаб қолиш илинжида.

ФИФА кунларидаги кичик танаффусдан сўнг, миллий биринчиликлар қаторида Суперлига баҳслари ҳам яна давом эттирилди. 19-20 ноябрь кунларига белгиланган қарама-қаршиликлар Тошкент, Бекобод, водий ҳамда Жиззах воҳасида бўлиб ўтди. Дастлаб, “Соғлом авлод“ўйингоҳида “Машъал“ни меҳмон қилган “Андижон“ жорий мавсумдаги иккинчи ғалабасини қайд этди. Дастлабки дақиқаларда, Хушнудбек Авиловнинг голи эвазига олдинга чиқиб олган мезбонлар, рақиблари сафидан Сирожиддин Қўзиевнинг сайи-ҳаракатлари сабабли ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. Аммо, сўнгги дақиқаларга қадар ҳукм сурган дуранг ҳисобини, Қаҳрамон Баҳодиров ўз голи билан йўққа чиқарди 2:1. Шу тариқа водийликлар ўзлари учун муҳим бўлган натижани қайд этишди ва айни пайтда турнир жадвалида 16 очко жамғариб, 13 ўриндан жой олишган. Ишлари юришмаётган муборакликлар, 20 очко билан 11 ўринни банд этишган. Ушбу тур об-ҳавонинг инжиқликлари сабабли, барчага бирдек бироз ноқулайликлар туғдурди. Иккала жамоа мураббийлари ҳам шу жиҳатга тўхталишди. Дебюти омадли ўтган, ўзи ва футболчилари ўртасида ўзаро ишончни юзага келтира олган Отабек Ғуломхўжаев, шогирдлари фақат рақиб билан эмас, майдон билан ҳам кураш олиб борганини таъкидлади. Нафақат ўйин, балки молиявий томондан ҳам қийинчиликларга дуч келаётган “Машъалʼʼ устози Дилявер Ваниев ўйин учун тузилган режаларга ноқулай об-ҳаво салбий таъсир ўтказганлини айтиб ўтди.

Шу куни Муборакдаги “Баҳром Вафоев“ стадионида “Бухоро“ “Қизилқум“ни қабул қилди. Майдон эгалари, Беҳруз Садуллоевнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Кейинчалик эса, навоийликлар таркибида Воҳид Шодиев мувозанатни тиклади, 1:1. Учрашув сўнггига қадар таблодаги ҳисоб ўзгармади ва жамоалар муроса кўчасини танлашди. Шу тариқа, 13 очко билан энг қуйи ўринда бораётган, Жамшид Саидов мураббийлигидаги бухороликларнинг чемпионатда қолиш “миссия“си давом этади. Ҳамиджон Актамов шогирдлари эса 20 очко тўплаган ҳолда, хавфли ҳудуддан тепароқда, 10 поғонадан жой олишган.

Пайшанбадаги футбол куни, Тошкентда кечган, “Локомотив“ ва АГМК жамоалари ўртасидаги томошабоп ўйин билан якунланди. Бир мунча тенг курашлар асосида ўтган тўқнашувнинг биринчи бўлимида Элгужа Григалашвилининг голи, олмалиқликларга вақтинчалик устунликни тақдим этган бўлса, Марат Бикмаев қайд этган “дубл“ “темирйўлчилар“ учун ғалабани таъминлади, 2:1. Якунда, Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа муҳим очколарни йўқотди ва ҳозирча 42 очко жамғарган ҳолда 3 ўринда бормоқда. Темур Кападзе шогирдлари эса 31 очко билан, 9 поғонага жойлашишди.

Жума кунида, “Бунёдкор“ Бекободга сафар қилди. Александр Лобанов қўриқлаётган дарвоза, меҳмонлар вакиллари, Хуршид Ғиёсов томонидан бир марта, Миржаҳон Мираҳмадов томонидан икки марта ишғол этилди. Мезбонлар эса, сўнгги дақиқаларга келиб жонлашди ва рақибларига Шаҳзод Убайдуллаев ва Зоҳид Абдуллаевларнинг иккита голи билан жавоб қайтара олишди. Якунда “қалдирғочлар“ ғалабани сақлаб қолди, 2:3.

Ўйиндан сўнг, “Металлург“ 33 очко билан, 8 ўринни банд этди. Вадим Абрамов шогирдлари эса 39 очко жамғариб, “кучли учлик“ка кириш пайида, АГМКни таъқиб этишмоқда. Ушбу баҳсга параллель равишда кечган Жиззахдаги қарама-қаршилик мухлисларга бу мавсумнинг муҳим воқелигини тақдим этди. “Насаф“, “Сўғдиёна“га имкониятни бой берди ва шу билан чемпионлик кураши барҳам топди.

Ўйинда мезбонлар ҳужумчиси Шохруз Норхонов ҳисобни очган бўлса, рақиблардан Бобур Абдухолиқов тенглаштирди. Кейинчалик, майдон эгалари, Жавоҳир Қаҳрамонов ва Баҳодир Насимовнинг голларига қаршиликлар жавоб қайтара олишмади, 3:1. Шу тариқа, айни пайтда 34 очко тўплаб, 6 ўринда бораётган, бутун мавсум мобаянида “шерлар“ни мағлуб эта олган икки жамоанинг бири бўлиб турган “Сўғдиёна“ “Пахтакор“нинг чемпионлигини пайсалга солиб ўтирмади. Иккинчи ўринни банд этган Рўзиқул Бердиев жамоаси эса, 46 очко жамғарган ҳолда, халқаро майдон йўлланмаси учун курашни давом эттиради.

Шу куни Наманганда “Навбаҳор“ “Сурхон“га рўбару келди. Деярли бутун ўйин мобайнида кўплаб хавфли вазиятлар яратиб, устунликни ўз қўлига олган мезбонларга Забихулло Ўринбоев ягона ва ғалаба голини тақдим этди, 1:0. Натижада, наманганликлар 33 очо билан 7 поғонадан жой олишди. Бугунгача, 16 очко йиғган “Сурхон“ эса, про лига шамоли эсадиган ҳудудда.

Марказий ўйингоҳига расмий чемпион сифатида тушиб келган “Пахтакор“ “Қўқон-1912“ жамоасини таслим этди. Гарчи, ўйиннинг кечиши, вазиятлар яратишда тенглик, ҳатто, меҳмонлар устунлик қилишган бўлсада, мезбонлар рақибнинг йўл қўйган хатоларидан унумли фойдалана олишди. Тошкентликлар сафида Достонбек Ҳамдамов ҳамда Драган Черанларнинг голига қўқонликлар аъзоси Мурод Холмуҳаммедов бир маротаба жавоб қайтара олди холос. Ҳисоб, 2:1. Баҳсдан сўнг, бугунги ўйин ва жорий мавсумнинг ғолиб мураббийи Шота Алверадзи клуб ичида ва унинг ташқарисида меҳнат қилган барчадан, қўллаб қувватлаб турган жамийки мухлислардан миннатдор эканлигини таъкидлаб, жамоа қолган турларда, кубок баҳсларида ҳам максималлик намойиш этишини айтиб ўтди. Водий жамоаси устози Бахтиёр Ашурматов ҳам мамлакат бош жамоасини чемпионлик билан қутлаб, ўз жамоасидаги, вазиятлардан фойдалана олмаслик ва ҳимояда йўл қўйилган хатолар ҳақида гапирди. Шунингдек, мутахассис келгусидаги ҳар бир ўйин қийин бўлиши ва уларнинг барчасида фақат ғалаба ҳақида ўйланаётгани ҳақида ҳам фикр билдирди. Ҳозиргача, 38 очко жамғариб, 4 ўринда бораётган қўқонликлар етакчи ўринлар учун даъвогарлар қаторида.

Айни пайтда, пойтахт жамоаси ҳисобида эса, 59 очко мавжуд.

Ортда қолган тур қаҳрамонлари:

Мураббий: Улуғбек Бақоев(Сўғдиёна) мутахассис сўнгги 4 учрашувда 3 ғалаба 1 дуранг қайд этиб, кичик мағлубиятсиз серия намойиш этмоқда. Шунингдек, ушбу турда жиддий рақиб устидан ишончли ғалабага эришилиши ва “Насаф“ни 2008 йилдан бери яна, айнан Жиззахда мағлуб этилишида ўз ҳиссасини қўшди.

Дарвозабон: Элдор Суюнов(Пахтакор) қаршилик посбон, “Қўқон-1912“га қарши кечган қийин учрашувда гарчи, ҳимоячиларнинг хатоси орқали юзага келган пенальтидан гол ўтказган бўлсада, бир эмас, бир неча маротаба голли вазиятларни бартараф этиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини таъминлади ва чемпионлик ўйинидагу ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

Футболчи: Марат Бикмаев (Локомотив) голларини отасига бағишлаган ҳужумчи, ўйиннинг бориши бир мунча қийин кечаётган, жамоаси мағлубиятга учраб турган пайтда заҳирадан майдонга тушган ҳолда иккита гол уриб, жиддий рақиб устидан муҳим ғалабанинг қайд этилишига сабабчи бўлди.

Келгуси 24 турда Наманган “лочинлари“ Муборакка парвоз қилади. АГМК ўз имкониятларини яхшилаш илинжида “Андижон“дан очко тортиб олишга уринади. “Қизилқум“ Бекободда меҳмон бўлса, Термизда “Сурхон“ ҳамда “Бухоро“ ўртасидаги аутсайдерлар тўқнашуви юзага келади. “Темирйўлчилар“нинг навбатдаги бекати Қўқон.

Аҳамиятини йўқотган марказий қарама-қаршиликда, “Насаф“нинг “Пахтакор“га айтар сўзлари бордир, эҳтимол. Биринчи даврда 3 тадан гол уриб, шоу намойиш этган “Бунёдкор“ ва “Сўғдиёна“ эса Тошкентда баҳсга киришади.

Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Киритилди: 17:18, 21.11.2020.
Ўқилди: 2564 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.