Кириш Регистрация

Моуриньонинг иккинчи мавсуми: «Тоттенхэм» чемпион бўладими?

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньонинг иккинчи мавсумлари доим кучли кечиши ҳақидаги иддаолар аниқ фактларга асосланган. “Реал”да ҳам, “Челси”да ҳам, “Интер”да ҳам у 2-мавсумини муваффақиятли ўтказиб, чемпионликни қўлга киритган. Ҳатто “Манчестер Юнайтед” ҳам Фергидан кейинги даврдаги энг яхши натижасига айнан Жозенинг иккинчи мавсумида эришганди. Ҳозирда АПЛда пешқадамлар сафида бораётган “Тоттенҳэм” ҳам гўё буни исботлаётгандек.

Умуман, нафақат янги мавсум, балки 2020 йилдаги натижаларни олсак ҳам, “Тоттенҳэм” Англияда энг яхши кўрсаткичга эга. Хўш, Моуриньо яна бир кучли жамоасини тақдим этмоқдами?

У қадар деб ўйламайман. Биринчидан, бугунги “Тоттенҳэм” қандайдир тайёр лойиҳани эслатмаяпти – очколар алоҳида ўйинлардаги тўғри режалар ёрдамида қўлга киритилаётгандек, яъни бир мақсад сари аниқ йўналаётган аҳил гуруҳга ўхшамайди. Бир икки муваффақиятсиз ўйин бўлса барчаси сочилиб кетиши ҳам мумкин. Иккинчидан, Ҳарри Кейн ва Сон Хёнг Миннинг ажойиб спорт формасини ҳам таъкидлаш керак. Натижалар айнан мана шу футболчиларнинг индивидуал маҳорати эвазига ҳам қўлга киритиляпти.

Бундан учинчи сабаб келиб чиқяпти. Яъни, “Тоттенҳэм” шу пайтгача анча кучсиз, аутсайдер жамоалар билан ўйинларда қатнашди. Жамоанинг кучи, асосий қуроли маълум – Сон ва Кейн. Уларни зарарсизлантириш “Тоттенҳэм” ўйинига жиддий таъсир кўрсатади. Буни ҳамма билиб турибди, табиийки, ўша кучсиз рақиблар ҳам. Шунчаки, рақибларда маҳоратнинг етишмаслиги натижасида, Сон ва Кейннинг маҳорати ҳал қилувчи бўлиб қолмоқда. Агар анча савияли ва юқори малакали ижрочиларга эга рақиб, тўғри ва мос тактика билан тўп сурса, “Тоттенҳэм” ҳужумда муаммоларга дуч келиш эҳтимоли юқори.

Демак, Моуриньо жамоаси учун асосий синов энди бошланмоқда. Бир ой ичида лондонликлар “Манчестер Сити”, “Арсенал”, “Челси”, “Ливерпуль”, “Кристал Пэлас” ва “Лестер”га қарши майдонга тушишади. Айнан мана шу ўйинлар Жозе шогирдларининг салоҳиятини, Сон ва Кейн қай даражага чиқа олиши мумкинлигини кўрсатиб беради.

Демак, биринчи синов – бугун, 22:30 да.  “Тоттенҳэм” – “Манчестер Сити”.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 20:38, 21.11.2020.
Ўқилди: 3167 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик