Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Ла лига. «Реал» «Вильярреал» билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 10-тури доирасида «Вильярреал» ўз уйида «Реал»ни қабул қилиб, дурангга имзо чекди.

Мадридликлар баҳснинг 2-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Қанотдан етказилган узатмани Мариано Диас бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Зидан жамоаси тайм охиригача зич ҳимояланиб, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Иккинчи бўлимда эса "сариқ сувости кемаси" ўз ўйинини кучайтириб, "Қироллик клуби" дарвозасига олдида хавфли вазиятлар ярата бошлади. Баҳснинг 75-дақиқасида эса Чуквуэзе дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан бўлса, Куртуа уни йиқитди. Белгиланган пенальтини Жерар Морено аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Қолган дақиқаларда жамоалар харчанд уринишмасин, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Айниқса, захирадан майдонга тушган Такефуси Кубо ўз жамоаси — "Реал"ни аяди. У яккама-якка вазиятда Куртуани доғда қолдира олмади.

Ушбу дуранг туфайли "Вильярреал" ўз очколарини 19тага етказиб, Ла лига жадвалида 2-поғонани сақлаб қолди. "Реал" эса 17 очко билан 4-ўринда қолди.

Испания Ла лигаси, 10-тур
Вильярреал – Реал Мадрид 1:1 (0:1)
Голлар: 0:1 – 2 Мариано Диас, 1:1 – 76, пенальти Жерар Морено.
Вильярреал – Асенхо, Альбиоль, Пау Торрес, Марио Гаспар (Пенья, 89), Педраса (Пино, 61), Тригерос (Эступиньян, 61), Парехо, Иборра, Мойсес Гомес (Кубо, 89), Бакка (Чуквуэзе, 61), Жерар Морено.
Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Карвахаль, Эдегор (Иско, 65), Кроос, Васкес, Модрич, Азар (Винисиус Жуниор, 65), Мариано Диас (Асенсио, 85).
Огоҳлантиришлар: Начо (68), Пино (90), Кроос (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:09, 21.11.2020.
Ўқилди: 2646 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик