Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

АГМК — «Андижон»: Превью

Баҳо:
+ | -

Мазкур қарама-қаршилик тарихида ҳозирга қадар 19 учрашув ўтказилган.

АГМК "Андижон"га қарши ўйинларда 11 маротаба зафар қучган. "Андижон" эса олмалиқликлар устидан 4 бор ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлган. Мазкур ғалабаларга "Андижон" жамоаси 2008, 2009, 2010 ва 2011 йиллардаги ўз уйида кечган беллашувларда эришган. Яъни, АГМК Олмалиқда "Андижон"га ҳеч бўйин эгмаган. Ушбу жамоалар ўртасидаги қолган 4 учрашувда эса дуранг натижаси қайд этилган. Мазкур муроса йўлига келинган 3 беллашувдан иккитаси (2014, 2016) Олмалиқдаги баҳсда содир бўлган. Андижонда эса жамоалар бир маротаба, яъни 2014 йилги мавсумда дуранг қайд этишган. Қизиғи, 2014 йилги мавсумдаги ҳар иккала баҳсда ҳам ғолиб номи аниқланмаган.

Шу тариқа, мазкур қарама-қаршиликдаги сезиларли устунлик АГМК тарафида. Тўплар нисбати бўйича ҳам кўрсаткич табиийки АГМК фойдасига хизмат қилмоқда: 35-23.

АГМК - "Андижон" учрашуви қизиқарли кечишига бир қанча омиллар мавжуд. Биринчи навбатда ҳар иккала жамоага ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. АГМК иккинчи ўринни эгаллаш учун курашини давом эттириши ва “Андижон” эса Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолишга ҳаракат қилиши табиий.

Эслатиб ўтамиз, АГМК — "Андижон" учрашуви 24 ноябрь куни Олмалиқдаги ОКМК стадионида соат 16:00да бошланади.

"Андижон"га қарши баҳс Раҳимбек Каримов зиммасига топширилди. Мазкур ҳакам бошчилигидаги гуруҳ Каримов жорий мавсумдан эътиборан Суперлигада ҳакамлик қилмоқда. У иккинчи бор АГМК иштирокидаги учрашувда ишлайди. Бунга қадар бу рефери 20-тур доирасидаги "Насаф"га қарши баҳсда ҳам бош ҳакам бўлганди.

Суперлига, 24-тур.
24 ноябрь, сешанба.
АГМК — «Андижон» (16:00)
Олмалиқ, «ОКМК» стадиони.
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Шуҳрат Ражабов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Александр Давиденко.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 16:56, 23.11.2020.
Ўқилди: 1241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.