«Зенит» бош мураббийи Сергей Семак «Лацио»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўтган турда биз рақибимиз билан деярли тенгма-тенг ўйин намойиш эта олган эдик. Чунки, уларнинг етакчи футболчиларисиз ҳаракат қилаётганини тушуниб турардик. Лекин ҳозир энг катта муаммо бўлиши кутилаётган Иммобили сафга қайтган. Бу рақиб учун катта плюс дегани. У голлар машинаси. Бироқ биз ўз ўйинимиз ҳақида қайғурамиз, ҳимоядаги камчиликларимиз устида ишлашимиз керак.
"Лацио" тўпга эгалик қилишни хуш кўради, шу билан бирга қарши ҳужумларда ҳам хавфли жамоа. Аксига олиб, бу сафар энди бизнинг энг керакли ўйинчиларимиз сафдан чиқишди. Шунга қарамай, Азмун ҳамда Дриуссиларнинг яна машғулотларга қайтгани ҳозирча катта янгилик», - дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг дастлабки баҳсида римликлар таркибидан Чиро Иммобили, Лукас Лейва ҳамда Томас Стракошалар ккронавирус сабаб майдонга туша олишмаган эди.