Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Вадим Абрамов: «Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 саралашининг кейинги босқичига чиқса, «Бунёдкор»ни тарк этаман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов «Футбол Плюс» радио эшиттиришидаги суҳбат чоғида бир вақтда ҳам клуб, ҳам терма жамоада ишлаётгани масаласида фикр юритди.

"Ўз вақтида «Локомотив»дан Ўзбекистон терма жамоасига ўтганимда, менга ҳеч ким клубдан кетиш ҳақида гапирмаган. Ўша вақтда бу қарорни ўзим қабул қилганман, чунки у пайтлар бу қарор тўғри эди. Ўша вақтда «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўртасида кучли рақобат бор эди, шунингдек, бошқа жамоалар ҳам уларга рақобат қила оларди. Футболчилар танлови катта эди, шу сабаб мен ҳам хотиржам эдим.

Бироқ ҳозир бизнинг футболда шундай вазиятки, терма жамоанинг асоси, деярли 11-12 футболчи «Пахтакор» ўйинчиларидан иборат бўлиб қолди. Бу миллий терма жамоа учун катта минус. «Пахтакор» Чемпионлар Лигасида қўшимча юклама олади, ўша-ўша таркиб. Биз нима қиламиз, фақат Шота Арвеладзе билан ўринга ўрин алмашамизми? Уч кун ичида уларга бошқача ўйин услубини сингдира олмайман.

Ўйлашимча, ҳозирда «Бунёдкор» орқали терма жамоага кўпроқ фойда келтира оламан. «Бунёдкор»да терма жамоада тўп сура оладиган ва менинг кўрсатмаларимни бажара оладиган ёш футболчилар пайдо бўлди. Терма жамоа кейинги босқичга ўтиши билан мен ўзим клубни тарк этаман ва фақат Ўзбекистон терма жамоаси билан шуғулланаман.

Тасаввур қилинг, агар «Бунёдкор» бош мураббийи бўлмаганимда нима бўларди? Пандемия шароитида шунча вақт нима қилардим, фақат ўйинларни кузатиб борармидим? Мен у сиз ҳам ҳар бир ўйинни кузатиб бораман. Бунинг нимаси муаммо, билмадим. Мен бўлмасам «Бунёдкор» бундан азият чекади, терма жамоага эса бу ҳеч қандай таъсир ўтказмайди", — деди Вадим Абрамов.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:02, 24.11.2020.
Ўқилди: 4580 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.