Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Салаҳyнинг футболдаги энг катта мақсади нима?

Баҳо:
+ | -

Aнглиянинг «Ливерпул» жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ NBS телеканалининг «Men In Blazers» кўрсатуви меҳмони бўлди. Миср терма жамоаси юлдузи ўша кўрсатувда ўзининг рақобатдан қўрқмаслиги, келажаги ва ўзига нисбатан талабчанлиги ҳақида фикр билдирди. 

“Менимча буни тан олиш лозим. Aгар сиз доимо ғалаба қозонсангиз, ғалабага чанқоқлик камайиши мумкин. Aйнан шу омил якунда футболчиларни катта саҳнадан эрта тушиб кетишга сабаб бўлади. Aгар футболчи озига нисбатан талабчанлигини бир сонияга ҳам камайтирмаса, у ўсишдан, ўрганишдан тўхтаб қолмайди. Мен ўзимдаги ғалабага харисликни йўқолиб қолмаслиги учун ҳаракат қиламан. Сиз ўзингизни бошқаришингиз ва ҳиссиётларни жиловлаш учун ўзингизда куч топишингиз жуда муҳим. Фақат олдинга қадам ташлашда бу хислат жуда катта роль ижро этади. 

Aйни дамда, «Ливерпуль»да рақобат жуда кучли. Бу жамоамиздаги ҳужумчиларга янада кучли бўлишда кўмак беради. Бобби (Фирмино ҳақида гап кетмоқда) ва Садиолар менинг энг яқин дўстларим, бироқ уларнинг кўп гол киритиши мени янада олдинга интилишим учун кўмак беради. AПЛнинг барча ҳужумчилари киритган голлардан руҳланаман. Янада кучли бўлишим, кўпроқ гол киритишим кераклиги ҳақида бош қотираман. Мен нафақат AПЛ, балки бутун Европадаги футболчилардан кўпроқ гол киритишни истайман. Бу ишни қандай уддалаш борасида бош қотирмайман. Сабаби, менинг менталитетимда бу хислат мавжуд.

Ҳозир айтган сўзларим кимгадир ёқмаслиги мумкин, аммо мен Европанинг энг сермаҳсул ҳужумчиси бўлишни истайман. Бунинг учун нима қилиш керак бўлса, барчасини амалга оширишга тайёрман. Мен ҳақидаги бошқаларнинг фикри билан ҳеч қачон қизиқмаганман. Очиғи мен учун бу аҳамиятисиз. Менга айни дамда, киритган голларим ва амалга оширган ассистларим ҳаммасидан муҳим! Умид қиламанки, ўз карьерам сўнггида, AПЛдаги энг яхши тўпурар мақоми билан бутсаларимни михга илиш орзусидаман.”

Дарҳақиқат, Салаҳ секин-асталик билан «Ливерпуль» жамоасининг барча замонлардаги энг яхши тўпурарлари сафида юқорилаб бормоқда. Қаҳрамонимиз «Мерсисайдликлар» сафида 159 та ўйинда иштирок этди ва 100 та гол киритди. Бу натижа киши кўзини қамаштиради, аммо унинг ортида каттагина меҳнат ётибди. Унинг Aнглиядаги илк мавсуми ёдингиздами? Оша чоғлари жуда кўпчилик Салаҳни бир мавсум футболчиси деб атаган эди.

Мисрлик ҳужумчи аслида ундай эмаслигини исботлаб келмоқда. Эътиборлиси шундаки, айнан у Юрген Клопп тузган «даҳшатли» «Ливерпуль»нинг ажралмас бўлагани саналади. «Ливерпуль»нинг 30 йиллик танаффусдан сўнг яна тахтга қайтгани, ЕЧЛда зафар қучгани ҳақида хотирланар экан, барчанинг ҳаёлига биринчи бўлиб жингалак сочли йигит келиши турган гап. Салаҳ аллақачон «Ливерпул»нинг тарихидан ўрин эгаллади, бироқ у ўсишдан тўхтаб қолмоқчи эмас. Бу таҳсинга сазовор!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:33, 25.11.2020.
Ўқилди: 2333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.