Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Бахтиёр Ашурматов: "Охирги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 24-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

- Афсуски, охирги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Кўплаб вазиятлар яратяпмиз, бироқ гол ура олмаяпмиз. Табиийики, гол урмагач, ғалаба қозониб бўлмайди. Бугун балки таркиб танлашда бироз адашдим деб ўйлайман. Биринчи бўлимда майдон марказини рақибга бериб қўйдик. Ҳимояда ҳам хатоларга йўл қўйдик. Гол ўтказворганимиздан сўнг йигитлар ҳисобни тенглаштириш ва ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилдилар. Бироқ яратилган вазиятлардан голларни кирита олмаганимиз бизга қимматга тушди. Шундай бўлса-да, футболчиларимиз майдонда борларини бериб ўйнашмоқда. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Агар йигитлар шу тарзда ўйнашса чемпионатни муносиб тарзда якунлай оламиз.
Бугун ачиниб кетганим шу бўлдики, мавсум давомида қилган меҳнатларимиз мағлубият туфайли кутилган натижани бермаслиги мумкин.

“Локомотив”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. “Пахтакор” билан ўйинда афсуски, Аваз Маматхўжаевни майдонга тушира олмаган эдик. Мурод Холмуҳаммедов қанотда яхши ҳаракат қилганди. Бугун ҳам Холмуҳаммедов майдонда катта ҳажмдаги ишни бажариб берди. Ўз майдонимизда тўп сурганимиз сабабли бугун ҳужумкор бўлган ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаровни майдонга туширгандим.

Манба: Қўқон-1912 матбуот хизмати
Киритилди: 17:16, 25.11.2020.
Ўқилди: 1493 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.