Кириш Регистрация

Андрей Микляев: “Бугун омад биз томонда бўлди”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 24-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.

– Бугунги ўйин ҳақида кўп гапириш қийин. Бугунги учрашув осон бўлгани йўқ. Қўқонликлар сўнгги йилларда ўз майдонларида яхши ўйин намойиш этиб келишмоқда. Бугун уч очко ишлаганимиздан хурсандман. Футболчилар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Омадимиз келиб гол урдик ва жуда яхши ҳимояландик. Умуман олганда тенг ўйинда омад биз томонимизда бўлди.
Тимур Кападзе яхши мураббий эканлигини биламиз. У футболчилар билан яхши тил топишади. Футболчилар ҳам унга кўпроқ унга ишонишади. Унинг жамоага келиши жуда фойдали бўлди. Копадзенинг келиши билан биз аҳил жамоага айландик.

Кубок орқали Чемпионлар лигаси учун бериладиган йўлланмага эга бўлишга ҳаракат қиламиз. Жамоамизни бир қатор етакчи ўйинчилар тарк этганига қарамай, ёшлар ва иқтидорли ўйинлар билан кубокда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Яна бир мақсадимиз ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишдир.

Манба: Қўқон-1912 матбуот хизмати
Киритилди: 17:51, 25.11.2020.
Ўқилди: 1577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13927]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3572]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3563]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3125]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2699]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2639]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2356]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2294]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1652]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик