Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Уч кун умри қолган мухлис

Баҳо:
+ | -

Тўғриси, бугун бошқа сайтлардан бирида эълон қилинган мақоламга кўзим тушиб қолдим. Очиғи, воқеа бироз хотирамдан кўтарилган экан. Ўқиб таъсирландим. Деярли икки йил аввал ёзилган бўлсада, мақола ҳали-ҳамон ўз кучини йўқотмаган. Шундай экан, келинг бугун футболни ўзгача яхши кўрган оддийгина мухлисни ёдга оламиз.

«Фейноорд» жамоасининг Роттердамлик бир мухлиси бор еди. У жамоасининг мавсум давомидаги деярли бирорта учрашувини ўтказиб юбормас, меҳмондаги учрашувларда ҳам ўз суюкли клубини қўллаб-қувватлаб турарди. Фан клуб етакчиси сифатида сайланган қаҳрамонимизнинг тўлиқ исмини ҳеч ким билмас, шунчаки малла Марк деб чақиришар эди. Маркни ҳаётда сира омади келмаган, ёши ўтиб қолган бўлсада, деярли ёлғиз эди. Унинг ҳаётида мингта қувонч улашувчи нарса бўлса бу - футбол эди! Aгар бир дона қувонч улашувчи нарса бор десак, у ҳам футбол эди! Марк футбол билан тирик эди...

Қаҳрамонимизнинг бутун умр ўз клуби учрашувларини майдондан кузатса ҳам, ўта тортинчоқлиги сабабли ортиқча эътибордан қочарди...

2012-13 йилги мавсум учрашувларида кўринмай қолган Марк «Фейноорд» мухлисларининг эътиборини тортади. Унинг борлигида у қадар ўрни билинмасада, кўринмай қолгани дарров сезилади. Фан клуб аъзоларидан бири уни қидириб уйига бориб топа олмайди. Суруштириб билса, Марк касалхонага тушиб қолган, саратон касаллигининг охирги босқичини бошидан ўтказаётган экан... Бу хабар бирданига бутун Голландияда яшин тезлигида тарқалди. Футболчини кўргани «Фейноорд» футболчилари бир неча бор касалхонага боришди. Малла Марк улар билан соатлаб гаплашиб ўтирар, ўзининг беморлигини бир зумга ёдидан чиқариб юборарди...2013 йилнинг июнь ойида Маркнинг аҳволи оғирлашди ва докторлар унинг узоғи билан бир ой умри қолганини айтишади.

Касалхонадаги муолажалардан чарчаган Марк шифтга тикилиб ётар экан, севикли жамоасининг ўйинларини сўнгги бор кўришни жуда истарди...«Фейноорд» клуби содиқ мухлисининг аҳволи оғирлашганини клуб ўз расмий сайтида эълон қилади. Фанатлар Маркдан кўнгли нимани тусашини кўп бор сўрашади.У эса тортиниб сўнгги бор «Фейноорд» стадионида мухлислар билан ўтиришни хоҳлашини айтади...Одамийлик нақадар гўзал ҳислат-а? Унинг яқинлари ва мухлислар армияси малла Маркнинг бу истаги аслида энг сўнгги тилаги эканлигини яхши ҳис қилиб туришарди. Шу сабаб, таътилга чиқиб кетган футболчиларни 3 кун ичида йиғишга тушиб кетишади. Шошилиш керак. Марк тобора бу дунёдан узоқлашиб бормоқда....

26 июнь санасида «Фейноорд» клуби ўз футболчилари билан биргаликда клубнинг содиқ мухлиси, узоқ йиллик қадрдонлари малла Марк учун стадионда жамланишди. Янги мавсум бошланмагани учун рақиб топа олмаган «Фейноорд» иккига бўлиниб Марк учун майдонда тўп сурди. Стадионга йиғилган 25 минг мухлиснинг бирортаси ўша куни ўйингоҳда ўтирганига қарамай, футбол томоша қилишмади. Ҳамманинг нигоҳи Маркда! У эса, доимо ўзи ўтирадиган ўриндиқда, ҳамма нарсани унутганча, учрашувни қизиқиш билан томоша қилар, ҳеч ким билан иши йўқдек...

Ўйин якунлангач, футболчилар уни майдонга олиб тушишди. Тортинчоқ Марк клубига, севимли стадионига тўйиб-тўйиб боқар экан, кўзларидаги ёшларини тўхтата олмай қолди. Мухлислар уни қўллаб-қувватлаб туришар у эса ҳаммаси сўнгги бор эканлиги ҳис қилганча мухлислар олдига яқинлашдида, қўлларини кенг ёзиб кўзларини юмди...

Эртаси куни малла Марк клуб редакциясига қисқагина хат ёзиб юборди.

"Қадрли ва жонажон клубим! ҳаммаси учун ташаккур. Кеча мен ўз оилам даврасида сўнгги бор вақт ўтказганимдан бахтиёрман. «Фейноорд»нинг ҳар бир мухлиси менга ўз оила аъзоларимдек қадрдон. Мени ёлғиз қолдирмаганингиз учун яна бир бор раҳмат."

Бу қисқагина хат кўплаб мухлисларни қалбларини ларзага келтириб юборди. 28 июнь оқшомида Марк оламдан ўтди...

Унинг ўлими ҳақидаги хабар шаҳарда яшин тезлигида тарқалди. Уни сўнгги бекатга кузатиш учун ўша куни тонгдан бутун шаҳар тайёргарликни бошлаб юборди. Ҳамма автобуслар «Сени ёлғиз қолдирмаймиз» жумласи туширилган таблони ўша куни кечгача ўчиришмади.

Роттердам аҳолиси ўз оила аъзосини кузатиб қўйгани кўчаларга «оқиб» чиқди. Унинг тобути жойлашган машина манзилига этиб олгунча юз мингдан зиёд мухлислар қуршовида жойидан қўзғала олмай узоқ туриб қолди...

Бу ҳодисалар ҳақида кимдир эшитди, кимдир эшитмади, аммо...Роттердамлик Марк воқеаси футбол ҳали тўла қонли бизнесга айланмаганини, ундаги асл жозиба ҳозирча сақланиб қолинганини кўрсатиб берди. Бу воқеани гувоҳи бўлган, эшитган футболчилар тушунишлари шарт! Футбол бу катта пул ишлаб олиш учун уларга берилган имконият эмас! Бу ўйинни эр юзида миллионлаб малла Марк сингари мухлислари мавжуд!Бундай мухлислар ҳаётининг энг шодон кунида ҳам, энг оғир дамларида ҳам севимли жамоасининг олдида бўлишни истайди. Малла Марк сингари мухлислар бор экан, футбол ўз моҳиятини ҳали бери йўқотмайди

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:04, 27.11.2020.
Ўқилди: 4723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.