Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ доирасида «Брайтон» (1:1) клуби билан қайд этилган натижадан сўнг, яна АПЛ тақвимини танқид қилди.
– Милнер билан нима рўй берди? Сонидан жароҳат олдими?
– Ҳа, Табриклайман!
– Меними?
– Йўқ, Сиз BT Sportда ишлайсиз-ку?! Ҳа, сонидан жароҳат олди. Шунақа сюрприз бор. Уларда ҳам футболчи жароҳат олди, ҳозир вақт оддий эмас. Жароҳатдан қандай қочишни Крис Уайлдердан сўранг.
Яна бу қанча давом этишини билмайман. Сиз ташкилотчилар ўйинни 17:30да (Тошкент вақти билан) ўтказишимизни хоҳладиларинг. Декабрь ойигача яна бир неча маротаба чоршанба куни ўйнаймиз, кейин шанба куни 17:30да ўйнаймиз.
Мени қандай бўлса - шундай гапираман. Аввалига чоршанба, кейин шанба куни соат 17:30да ўйнаш – футболчилар учун жуда хавфли.
– Агар гап футболчиларнинг фаровонлигида бўлса, нега АПЛ бешта футболчи алмаштириш фикридан воз кечди?
– О, бу жуда қизиқарли. Бир ҳафта олдин бошқа мураббийлар билан гаплашганимда, уларнинг 15-16 нафари бешта футболчи алмаштириш қоидаси бекор қилинганидан норози бўлганди. Бироқ, ҳеч нарса ўзгармади. Яна 14 та овоз керак.
Крис Уайлдернинг фикрича, мен эгоист эканман. Ўйлайманки, унинг ўзлари уни ўзини ҳам эгоист эканлигини кўрсатди. 5 та футболчи алмаштириш – бу тактика ёки схемани ўзгартириш ҳақида эмас. Агар бугун ихтиёримда бешта футболчи алмаштириш имконияти бўлганида, у ҳолда мен Робертсонни заҳирага олиб, уни жароҳатдан қутқариб қолган бўлардим. Бизда вазият шунақа.
Мен эгоист бўлишни хоҳламайман, лекин «Ливерпул»га назар ташланг. Бундай тақвим ҳеч кимда йўқ, шу сабабли, бу фақат мен учун муаммо. Таркибни шакллантириш мен учун муаммога айланди, – деди Клопп.