“Металлург” – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Владимир Андреев журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.
- Ўйин жанговор тарзда кечди. Ҳар иккала жамоанинг ўз мақсад ва вазифалари бор эди. Биз Суперлигадаги мавқеимизни сақлаб қолиш учун курашаяпмиз. “Металлург” эса мусобақа жадвалида юқорироққа кўтарилиш ҳаракатида. Мухлислар муросасиз ўйиннинг гувоҳи бўлишди. Кўплаб вазиятлар юзага келтирилди. Биз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. “Металлург” эса битта вазиятни голга айлантирди. Бекободликларни ғалаба билан табриклайман. Олдинда яна битта тур бор. Бугун Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоаларнинг барчаси мағлубиятга учради. Барчаси ўзимизнинг қўлимизда. Сўнгги турда уйда рақибни таслим этсак, жамоани кучлилар сафида олиб қоламиз.
- Дилшод Жабборов нега майдонга туширилмаяпти?
- Бунинг объектив ва субъектив сабаблари бор. Пандемияга чалинган барча ўйинчиларга осон бўлмади. Бунинг устига Дилшод ёши катта ўйинчиларимиздан. У ҳам касалликка чалинди. Кейин жароҳатлар унга халақит берди. Вазиятлар тақозоси боис унинг хизматларидан фойдалана олмадик, — дейди Владимир Андреев.