Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче - Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 00:45 Аталанта - Кальяри
14/12 01:00 Арсенал - Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Андрей Шипилов: “Шаҳзод учун хурсандман”

Баҳо:
+ | -

“Металлург” – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейин даставвал мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўйин ҳақидаги ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

-  Қизиқарли, муросасиз ўйиннинг шоҳиди бўлдик. Ҳар иккала жамоа ҳужумкор футбол намойиш этишди. Шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқдим, эътирозларим йўқ. Об ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли майдонни ўйинга тайёрлаш осон кечмади. Учрашувгача сифатли майдонни тақдим этганлиги боис стадион ишчи ва ходимларига миннатдорлик билдираман. Бугун шогирдларим ўз вазифаларига сидқидилдан, профессионал тарзда ёндошишди. Бор куч ва маҳоратларини ишга солишди. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам тартибли ўйнадик. Уйдаги ўйин учун етарлича голлик вазиятларни яратдик. Бугун комбинацион ва ҳужумкор футбол намойиш эта олганлигимиз боси мақсадга эришдик. Стандартдан гол урдик. Икки ойдан буён уйда ғалаба қозона олмаётгандик. Шаҳзод Убайдуллаев ўзини кўрсатди. Унинг яна жисмоний ҳолатини тиклаб бораётганлигидан хурсандман. Чемпионатда яна битта учрашувимиз қолди. Муборакда “Машъал”га қарши ўйнаймиз. Энди шу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

-  Ёшлар жамоангизнинг мамлакат биринчилигида ғолиб чиққанлиги билан табриклаймиз. Асосий таркибнинг бу йилги мавсумдаги иштирокидан кўнглингиз тўлдими? Ўзбекистон кубогида қандай натижаларни кўзлаяпсизлар?
-  Табрик учун раҳмат. Ҳақиқатан ҳам Бекободда футболни ривожлантириш учун салмоқли ишлар олиб борилаяпти. Уч йил мобайнидаги меҳнат ва изланишлар туфайли ўзига хос жамоани шакллантира олдик. Асосий таркибимиз кетма кет икки мавсум бешинчи ўринни қайд этди. Ёшларимиз ҳам кучли олтиталикдан пастга тушишмади. Бу йил эса улар муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштиришди. Бу бизнинг тўғри йўлдан кетаётганлигимизни кўрсатади. Натижалар қилаётган меҳнатларимизнинг самараси деб биламан. Асосий таркибнинг айни пайтда эгаллаб турган ўрнидан албатта қониқмаяпман. Биз совриндорлар сафига кирмасакда, кучли тўртталик, бешталикда бўлишга лойиқ эдик. Аммо футболда омад деган фактор ҳам бор. Иккинчи даврада жуда кўплаб учрашувларда бу омил биздан юз ўгирди. Ютаётган ўйинларимизда очко йўқотдик. Шунинг ҳисобига ўртамиёна жамоалар қаторига тушиб қолдик. Олдинда “Машъал”га қарши учрашув турибди. Бор диққат эътиборимиз ушбу учрашувга қаратилади. Ундан кейин Ўзбекистон кубогидаги иштирокимиз ҳақида ўйлаймиз, дейди Андрей Сергеевич.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 09:03, 30.11.2020.
Ўқилди: 1932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.