Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Янги тарих учун, олға, «Турон»!

Баҳо:
+ | -

Барчангизга маълум, Яйпаннинг "Турон" клуби 2020-йилги ПРО-Лига мусобақалари ғолиблигини қўлга киритди. 2017-йил 5-май санасида ташкил этилган жамоа эндиликда янги мавсумдан Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этади.

"Турон" ортда қолган даврда клуб инфратузилмасини шакллантириш борасида сезиларли ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон тумани ҳокими Қаҳрамон Жўраевнинг ташаббусига кўра клуб уй ўйинларини ўтказадиган стадионга "Ўзбекистон" номи берилди ва айни кунда ўйингоҳ ҳолати замонавий кўринишга келтирилди.


Қаҳрамонжон Жўраев, Ўзбекистон тумани ҳокими


"Ўзбекистон" стадиони


Жамоа ПРО-Лиганинг жорий мавсумида ўтказилган 20 та тур учрашувларида 11 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган ҳолда 38 очко жамғарди. Тўплар нисбати — 31:19, рақиблар дарвозаси 30 марта ишғол этилди, 19 та тўп ўтказиб юборилди. Иқтидорли ёш ҳужумчи Абдулазизхон Абдурашидов рақиблар дарвозасига 7 та гол киритган ҳолда жамоа тўпурарига айланди.



Ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, "Турон" ҳозирга қадар бир қатор ютуқларга эришди. Хусусан, жамоа 2018 йилда футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги (Иккинчи лига) мусобақаларида чемпионликни, шунингдек "Наврўз кубоги" мусобақасида ғолибликни тантана қилди. Кейинчалик 2019 йилда В ПРО-Лига Шарқ минтақасида биринчи ўринни эгаллади ва ПРО-Лигага ўтиш баҳсларида ғолиб чиқди. 2020-йилда халқаро миқиёсда ташкил этилган "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасида финалгача етиб борган. Умуман айтганда, "Турон" футбол тизимидаги барча босқичларни спорт принципларига амал қилган ҳолда босиб ўтмоқда.


Футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги. Иккинчи лига ғолиби. (2018-йил)


В ПРО-Лига. Шарқ минтақаси ғолиби. (2019-йил)

Жорий йилнинг 20-октябрь куни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган "Турон" клубига ташриф буюрди. Ташриф чоғида вилоят раҳбари клубдаги шарт-шароитлар, футбол академияси ташкил этилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилаётган қулайликлар билан танишди. Шунингдек, клубнинг келажакдаги режалари мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилди.


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровнинг "Турон" футбол клубига ташрифи жараёнидан лавҳалар


Жамоа таркиби:

Дарвозабонлар: 1. Мирзоҳид Жалилов, 59. Амал Шавкетов, 87.Акмал Ортиқов.

Ҳимоячилар: 3. Шукурали Пўлатов, 15. Шоҳрух Холматов, 18.Аслиддин Тоштемиров, 20. Иброҳим Аҳмаджонов, 22. Ғолиб Сарибоев, 25. Исмоил Оҳунжонов, 27.Акмал Холмуродов.

Ярим ҳимоячилар: 4. Суннатилло Эрматов, 5. Ойбек Аҳматов , 7. Умиджон Қодиров, 8. Баҳодир Акрамов, 10. Жавоҳир Соҳибов,  14.Дониёр Исмоилов, 16. Асрор Қурбонов, 17. Достонбек Мелиқўзиев, 48. Мусобек Музаффаров.

Ҳужумчилар: 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 9. Отабек Ҳайдаров,11. Асилбек Қаюмов, 23. Хуршидбек Асқаралиев, 71. Миржалол Мирзаев, 77. Билол Тошмирзаев.

Клуб раҳбарияти ва ишчи ходимлари:

Клуб президенти - Абдуваҳоб Аҳмадалиев.
Бош мураббий - Исломбек Исмоилов.
Ёрдамчи мураббий - Миржалол Жўраев.
Дарвозабонлар мураббийи - Бекзод Турғунов.
Спорт директори - Собир Ҳамидов.
Маъмур - Нозимжон Саматов.

Стадион директори: Азизхон Раҳмонов.

Маркетинг бўйича мутахассис: Зокиржон Қурбонов

Матбуот котиби: Бекзод Толибов
Клуб шифокори - Баҳодир Ҳайдаров.

Фан клуб раиси - Амирулло Собиров.

"Турон" футбол клуби жамоаси жорий мавсумда ПРО-Лига ғолиблигини қўлга киритишда асосий сабабчилари ҳисобланмиш мураббийлар штабига, барча футболчиларга, бевосита яқиндан ёрдам берган барча инсонларга ташаккур изҳор этади.  Барчангизга тарихий чемпионлик муборак бўлсин! Янги тарих учун, олға, "Турон"!

"Турон" футбол клуби матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/FCTURON2017
Киритилди: 20:02, 02.12.2020.
Ўқилди: 5853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик