Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ЕЧЛ. «Челси» Оливье Жирунинг покери эвазига «Севилья»ни енгди, «Боруссия Д» ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг "E" ва "F" гуруҳларида 2 декабрь, чоршанба куни 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйган «Челси» ва «Севилья» Испанияда ўзаро баҳсга киришди. Учрашув дебютида Оливье Жиру лондонликларнинг дастлабки голини урди. Франциялик футболчи иккинчи бўлида яна учта гол урган ҳолда жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, «Челси» гуруҳда биринчи ўрин масаласини ҳал қилди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Краснодар» ўз уйида «Ренн»дан устун келди.

F гуруҳи гуруҳи етакчилари «Боруссия Д» ва «Лацио» ўзаро ўйин ўтказди. 44-дақиқада Рафаэл Геррейру дортмундликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 67-дақиқада Чиро Иммобиле пенальтидан урилган гол эвазига мувозанатни тиклади. Бу дуранг дортмундликларга кейинги босқич эшикларини очди.

Гуруҳнинг нариги ўйинида «Зенит» сафарда «Брюгге»га ютқазди. Иккинчи йўлланма тақдири сўнгги турда кечадиган «Лацио» — «Брюгге» учрашувида аниқ бўлади.

Чемпионлар Лигаси, 5-тур
2 декабрь, чоршанба
E гуруҳи
«Севилья» Испания — «Челси» Англия 0:4
Голлар: 0:1 – 8 Жиру, 0:2 – 54 Жиру, 0:3 – 74 Жиру, 0:4 – 83, пенальти Жиру.
«Севилья»: Пастор, Серхи Гомес, Навас (Кунде, 59), Диего Карлос, Рекик, Оскар Родригес (Жордан, 60), Гудел, Васкес (Мунир, 66), Ракитич (Оливер Торрес, 75), Идрисси (Окампос, 60), ан-Несири.
«Челси»: Менди, Рюдигер, Аспиликуэта, Кристенсен, Эмерсон, Пулишич (Маунт, 67), Ковачич (Зиёш, 67), Ҳаверц (Канте, 67), Жоржиньо (Гилмор, 85), Ҳадсон-Одои, Жиру (Вернер, 84).
Огоҳлантиришлар: Гудел (15), Ковачич (37), Идрисси (42), Пулишич (43), Серхи Гомес (82), Маунт (90), Зиёш (90), Жордан (90).

«Краснодар» Россия — «Ренн» Франция 1:0
Гол: 1:0 – 71 Берг.

F гуруҳи

«Брюгге» Бельгия — «Зенит» Россия 3:0
Голлар: 1:0 – 33 де Кетеларе, 2:0 – 58, пенальти Ванакен, 3:0 – 73 Ланг.

«Боруссия Д» Германия — «Лацио» Италия 1:1
Голлар: 1:0 – 44 Геррейру, 1:1 – 67, пенальти Иммобиле.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:25, 03.12.2020.
Ўқилди: 3205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.