Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Миржалол Қосимов: "Бронза медали энди тарихга айланди. Навбат Ўзбекистон кубогига"

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлиганинг охирги тур ўйини "Бухоро"га (3:1) қарши ғалабали учрашувдан сўнг ўз чемпионат якунлари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Биринчи навбатда узоқ давом этган ва мураккаб ўтган мавсум яхши нотада тугагани билан барчани табриклайман. Мавсум учун барчага раҳмат айтаман. Жамоамиз учун меҳнат қилган қоровулдан бошлаб токи раҳбариятга қадар миннатдорчилик билдираман. Энг муҳими, доим бизни қўллаб-қувватлаб, керакли паллада АГМКга далда бўлган мухлисларимизга минг раҳмат айтаман. Ўтган мавсум жамоамиз кўнгилгагидек иштирок этолмаганига қарамасдан, бизга ишонган ва доим елкадош бўлган ҳаммага ташаккур. Учинчи ўрин АГМК тарихида кичик бир янги саҳифа. Қадам ва қадам ишлашдан тўхтамаймиз ва янада ўсишга ҳаракат қиламиз. Пандемия муносабати билан жорий мавсум ҳар доимгиданда қийин кечди. Жамоамиз мавсум давомида коронавирус касаллигини ҳам бошдан ўтказди. Шунга қарамасдан тинмасдан меҳнат қилган ва майдонга чиқиб борини берган футболчиларимга раҳмат айтмоқчиман. Ҳа, мавсум давомида ўйинимизда пасайишлар юзага келди. Иккинчи ўринни қўлга киритиш имконияти ҳам туғилганди, бироқ баъзи ўйинлардаги муваффақиятсизликлар якунда кумуш медалига эга чиқишимизга тўсқинлик қилди. Рақобатчиларимизга иккинчи даврада мағлубиятга учраганимиз қимматга тушди. Биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказганимиз ҳам АГМК жамоаси тарихидаги кичик бир ёқимли статистика. Бу албатта футболчилар ва менга доим ёрдам бериб келган мураббийлар штабининг меҳнати.

Яна бир бор барчага миннатдорчилик билдириб, бизга ишонган раҳбариятга раҳмат айтаман. Гарчи чемпионат тугаган бўлсада, мавсум ҳали жамоамиз учун якунлангани йўқ. Ҳаёт давом этади. Чунки бизни сешанба куни Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Локомотив"га қарши муҳим баҳс кутмоқда. Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш вазифасини ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Бронза медали бу энди тарих. Биз ҳали яна ишлашда давом этамиз. Қисқа вақт ичида концентрацияни Ўзбекистон кубогига қаратамиз. 20 декабрь куни Ўзбекистон кубоги финали Наманганда ўтади. Мақсад ўша куни Наманганда бош соврин учун курашда иштирок этиш.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 20:20, 03.12.2020.
Ўқилди: 2387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6023]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3128]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2712]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2275]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2256]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1812]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1765]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1730]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1695]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1677]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.