Франциянинг "Ницца" клуби бош мураббийи Патрик Виейра эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилади, дея хабар тарқатмоқда L`Equipe нашри.
Қайд этилишича, клуб раҳбарияти жамоанинг сўнгги пайтларда қайд этаётган натижасидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Виейранинг истеъфоси яқин соатлар ичида расман эълон қилинади.