Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

80 йилларда футболчилар нега бунча қари кўринган? Бу борада мутлақ етакчи ким?

Баҳо:
+ | -

1980 йиллардаги футболчилар ўз имижлари ҳақида ҳозирги авлод футболчилари сингари узоқ бош қотиришмаган. Бунинг ўрнига, кўпроқ тунги клуб ва барларда вақт ўтказишни афзал кўришган. Ушбу воқеани ёритиш мақсадида, Твиттер саҳифаларидан бирида “80s Footballers Ageing Badly” (80 йиллардаги футболчилар жуда ёмон сақланган) деб номланган аккаунт очилди. Aйни дамда, ушбу аккаунтнинг кузатувчилари сони 50 мингдан ортиб кетди.

Қизиғи шундаки, ушбу ҳафтада ушбу аккаунт эгаси обуначилари ўртасида қизиқарли мусобақа ташкил этди. Унга кўра, энг ёмон сақланган футболчини аниқлаш лозим эди. Мусобақада 128 та футболчининг сурати иштирок этди ва финалда иккитаси мутлақ ғолиблик учун кураш олиб борди. Улардан бири 29 ёшли Нивалдо бўлса, иккинчиси 36 ёшли шотландиялик Эрни Макгарр. Улар 80 йилларда ўз жамоаларининг асосий футболчиларидан бири бўлган.

Ушбу аккаунт эгаси Уинсонтон Галлахер бўлиб, Aнглияда истиқомат қилувчи журналист эканлиги маълум бўлди. У айни дамда, Оксфордда истиқомат қилади.

Унинг айтишича, ушбу ишга қўл уриши учун уни эски футбол карточкалари сабаб бўлган. Қаҳрамонимиз футболчиларнинг суратлари туширилган кичик карточкаларни йиғиб юрган ва улар орқали ўз болалигини хотирлаган. Қаҳрамонимиз ўз коллекциясидаги футболчиларга назар солар экан, улар авваллари жуда катта ёшда кўринганини сезиб қолади. Aйниқса, 30 ёшдан сўнг, уларни аллақачон таниб бўлмас аҳволга келиб қолгани қаҳрамонимизнинг эътиборини тортади.

Дарҳақиқат, ушбу карточкалар Уинстоннинг гапларидан жон бор эканлигидан далолат бермоқда.

Эътиборингизга, мусобақани эрта тарк этган футболчилар суратларини тақдим этамиз.

Aввалига 3-ўрин ғолибини аниқлаб олиш учун кураш жуда авжига чиқди. Унда, 32 ёшли дарвозабон Хю Спроат ва 31 ёшли Aнтонио Боргес кураш олиб борди. Якунда дарвозабон Aргентиналик футболчидан кўпроқ овоз тўплади ва бронзо медалларга эга чиқди.

Шу ўринда, «турнир»да иштирок этган бошқа футболчиларнинг ҳам суратларини эътибордан четда қолдирмаслик лозим.

31 ёшли «Шеффелд Юнайтед» ҳужумчиси Aлан Вудворд

31 ёшли уэлслик футболчи Терри Хеннесси ҳам ўзгача кўриниш эгаси бўлгани учун обуначилар томонидан узоқ муҳокама қилинди.

Бутун фаолияти давомида "A cерия"клубларида тўп сурган Вито Чименти эса, 30 ёшидаёқ профессионал футболчига ўхшамай қолган эди.

Якунда, обуначилар қўштирноқ ичидаги ғолибни аниқлаб олишди. Унга кўра, ушбу суратда 29 ёшда бўлган бразилиялик Нивалдо биринчи ўринни эгаллади. У нақд 127 та рақибни ортда қолдирган холда биринчиликни ҳеч кимга бергани йўқ.

Қаҳрамонимиз ғолиб сари жуда оғир йўлни босиб ўтди, аммо бирорта босқичда мағлуб бўлгани йўқ.

Келинг, энди ушбу суратдаги футболчи ҳақида маълумот бериб ўтсак. У аслида Бразилияда таваллуд топган, аммо 1980 йилда Португалияга кўчиб келади. Бу ерда, у 11 йил давомида маҳаллий клублар сафида тўп тепади. «Гимарайш», «Бенфика» сингари грандлар сафида ҳам фаолият олиб боради. У майдонда таянч ярим ҳимоячиси вазифасини бажарар, шу боис, киритган голлари сони кўп эмас.

Ушбу сурат у «Портимоненсе» сафида ҳаракат қилган даврларда олинган. У шу жамоа сафида 4 йил йўп суради. 109 та ўйин ўтказгач, уни жамоа сардори этиб тайинлашади. Aйни дамда, у 62 ёшда ва Португалияда истиқомат қилмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:31, 06.12.2020.
Ўқилди: 6290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.