Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Алишер Шоғуломов: «Навбаҳор»нинг маҳорат бобида устун эканлиги кўриниб турди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Навбаҳор” (0:2) учрашувидан сўнг, “Оқ-тепа” жамоаси раҳбари Алишер Шоғуломов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Кўрдинглар, ажойиб муҳит остида ўйин бўлиб ўтди. Кўп ёш футболчиларимизни синовдан ўтказиб олдик. Улар ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмади. Ўзимизнинг ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик, бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Барибир, “Навбаҳор”нинг маҳорат бобида устун эканлиги кўриниб турди. Таркибида Азиз Турғунбоев, Игорь Голбан каби футболчилари бор.  Рақибни ғалаба билан табриклаймиз.

Биласиз, жамоамизга тажрибали футболчиларни таклиф қилмаганмиз. Таркибдаги ўйинчилар билан мавсумни ўтказдик. Футболчилар орасидаги фарқ сезилди, барибир. Услубимиз паслар билан ўйнаш, ҳимоядан ҳужумга паслар билан чиқиш.

Испаниялик мураббий келмасидан аввал ҳам шу футболни ўйнаётгандик. У ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Кейинги йил жамоани тўлиқ ёшартирамиз. Жамоамизга бир неча футболчиларни жалб қилдик. Аргентинадан футболчи таклиф қилганмиз. Унинг масаласи 60 фоиз ҳал бўлган.

Бу йилги Про-лига баҳслари жуда қизиқарли ўтди. “Нефтчи” – “Турон” ўйинидаги вазиятга муносабатим шундай, у ерда мухлисларнинг айби бўлмади. Фикримча, можаро ”Нефтчи”нинг ёши катта футболчиларининг айби билан бўлди. Мансур Саидов, Дилёрбек Эрматов вазиятни  назорат қилишлари керак эди. Ёшлар қизиққон, барибир. Ҳиссиёт, жаҳл бўлган тақдирда ёши катталар қаерга қараётганди? Ўйинчиларни тинчлантириб, кийиниш хонасига олиб кириши керак эди.

Ушбу вазиятда ёшларни тинчлантириш мақсадга мувофиқ бўларди. Фарғонадаги муҳитда футбол ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. “Турон”ни Суперлигага йўлланма олгани билан табриклайман", — деди Шоғуломов.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:16, 07.12.2020.
Ўқилди: 1678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5021]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2828]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2628]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2462]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1870]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1788]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1674]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1597]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1526]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1459]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик