Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Диёр Имомхўжаев: «Арал» ФК масаласида

Баҳо:
+ | -

Ва ниҳоят, "Арал" ФК масаласида жиддий бош қотирилаётгани биз учун қувонарли. ЎзПФЛ ишчи гуруҳи "Арал" масаласини муҳокама қилиш учун Нукусга борди.

Биз биринчи галда "Турон" стадионини кўздан кечирдик. Стадион қайта таъмирлашга муҳтож. Майдон қопламасини ўзгартириш талаб этилади. Шунингдек, кийим алмаштириш хоналари, ОАВ учун шароитлар масаласи, ҳакамлар хоналари, телетрансляция каби масалаларда қатор ишлар қилиниши зарур. Клуб учун моддий-техник база керак, академияни шакллантириш муҳим.

Нукусда Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев билан, эртасига эса Жуқори Кенгаш раиси Мурат Камолов билан учрашдик. Бунда "Арал" футбол билан боғлиқ бир қатор режаларга ойдинлик киритиб олинди:

— "Турон" стадионини капитал таъмирдан чиқариш масаласи;

— "Турон" стадиони қопламаси ФИФА талабларига жавоб берадиган сунъий газон билан алмаштирилиши масаласи (иқлим шароитидан келиб чиқиб, сунъий майдон ҳозирча энг афзал вариант);

— "Турон" стадионига ёндош бўлган собиқ Маданият институти ўрнида "Арал" ФК учун спорт моддий-техник базасини шакллантириш масаласи (бунда асосий бинодан ташқари 2 та катта майдон, бассейн, тренажер зали, кичик майдонлар, медпункт ва ҳоказолар бўлади);

— "Арал" ФК учун янги автобус харид қилиш масаласи;

— Нукус шаҳридаги футбол маҳорат мактабини босқичма-босқич "Арал" ФК академиясига айлантириш масаласи.

Айни вақтда мазкур режаларни амалга ошириш ҳамда уларга моддий ресурслар ажратиш масаласини келишиб олиш учун иш Вазирлар Маҳкамасига оширилган.

Мурат Камолов билан учрашув илиқ таассурот қолдирди. Айни вақтда ҳудуд раҳбарларининг ўзи юқоридаги масалалар юзасидан ҳаракатни бошлаган. Улар "Арал" футболини сунъий равишда кўтариш эмас, унинг пойдеворини шакллантириш муҳим аҳамият касб этишини жуда яхши тушунади. Балки "Арал" ФК кейинги 2-3 йилда яхши натижа қайд этмаслиги мумкин. Бироқ бу вақт ичида клуб пойдевори шаклланади, келажакда Қорақалпоғистон катта футболда ўз сўзини айтишни бошлайди, ҳудудда иқтидорли ёш футболчилар талайгина. "Насаф" ФК бугунги ҳолатига келиши учун қанча вақт сарф этилганини сиз жуда яхши биласиз.

Мамлакат президентининг Қорақалпоғистонга ташрифи ҳудуд футболида туб бурилиш ясайди. Ўша вақтдан буён Суперлига клублари сонини 16 тага етказиш ва ҳоказолар ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Биз айни ҳолатда барчаси режадагидек ва ақл билан амалга ошаётганидан хурсандмиз. Мозийга қайтиб иш кўрмак, хайрлидур.

Диёр Имохўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 08:44, 08.12.2020.
Ўқилди: 2843 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [5488]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3015]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2575]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2229]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2167]

Родриго "Реал"ни тарк этиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда [1895]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1758]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1688]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1663]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1615]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.