Бир неча дақиқа олдин Қўқондаги "Марказий" ўйингоҳида Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги "Қўқон-1912" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнининг биринчи бўлимида мезбонлар катта устунликка эга бўлишларига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Меҳмонларнинг "автобус" ҳимоясини ёриб ўтиб, зарба бериш футболчиларимизга қийинчилик туғдирди. Танаффусга нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим ҳам қўқонликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Бўлим бошида узоқ танаффусдан кейин Шоҳназар Норбеков майдонга тушди.
49-дақиқада Рустамов ҳамда Норбековлар иштирокида чиройли комбинациянинг гувоҳига айландик. "Қўқон-1912" 57-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очди. Чап қанотдан Муҳаммаданас Ҳасанов дарвозабон майдончасига жуда яхши узатмани амалга оширди. Норбеков эса тўпга бироз тегиб йўналишни дарвоза томон ўзгартириб қўйди. Сардор Азимов эса узоқ бурчакда ҳужумни якунлаб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
64-дақиқада Шоҳназар Норбеков рақиб дарвозасини ишғол қилди. Норбеков қайтишини гол билан қарши олди. 69-дақиқада ҳисоб йириклашди. Собит Синдаров қулай имкониятдан самарали фойдаланди.
Голдан кейин Ашурматов шогирдлари тинимсиз ҳужумлар ташкил этишди ва 87-дақиқада футболчиларимиз тўртинчи голни киритишди. Авазхон Маматхўжаевнинг узатмасидан сўнг Акбаров боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, «Қўқон-1912» Ўзбекистон кубоги чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.
Ўзбекистон Coca Cola кубоги. 1/8 финал
“Қўқон-1912” – “Сурхон” – 4:0 (0:0)
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Руслан Серазитдинов, Ойбек Каллахўжаев, Достон Мирзараимов.
Назоратчи: Тимур Абдуллаев.
Комиссар: Зоҳид Акрамов.
Голлар: Сардор Азимов (57), Шоҳназар Норбеков (63), Собит Синдаров (68), Бобур Акбаров (87).
“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 4. Собит Синдаров, 5. Жасур Ёқубов, 10. Қувондиқ Рўзиев (15. Ойбек Рустамов -46), 13. Сардор Азимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 20. Иқбол Маликжонов (3. Бобур Акбаров-82), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков (37. Мухсин Норматов -71), 70. Мурод Холмуҳаммедов (39. Сардор Етовқўзиев – 71), 99. Бек Абдуллаев (7. Шоҳназар Норбеков – 46).
“Сурхон”: 86. Даврон Мерганов, 6. Раҳматулло Бердимкродов (24. Отабек Мустафоқулов – 73), 7. Низом Норов, 13. Дилшод Рашидов, 14. Фарҳод Маматқулов, 28. Беҳруз Қулматов (22. Санжар Аҳмедов – 46), 29. Муҳаммад Номозов, 60. Ўрал Чориев, 70. Иброҳим Йўлдошев, 71. Шаҳзод Таиров, 88. Асадбек Ҳамзаев.