Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Ўзбекистон Кубоги. АГМК "Локомотив"га имконият қолдирмади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал доирасидаги "Локомотив"га қарши баҳсда ғалабани тантана қилган АГМК чорак финалга йўлланма олди.

Тошкентда кечган баҳсда жамоамиз тўлиқ ташаббус билан ҳаракат қилди. Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужумга отланган АГМК қатор вазиятлар яратди. Беллашувнинг 22-дақиқасида Мате Ватсадзе ҳужумни унумли якунлаб, баҳсда ҳисобни очди. Танаффусга қадар бир нечта хавфли вазиятлар яратилди. "Локомотив" ҳимояси ва дарвозабон ҳужумларимизни бартараф этди. Иккинчи тайм ҳам жамоамиз ҳужумлари билан бошланди. Ўйиннинг 60-дақиқасида бурчак зарбасини амалга оширган жамоамиз рақиб дарвозасини ишғол этди. Ғофуровнинг узатмасидан сўнг Сардор Раҳмонов бош билан гол урди. Орадан 4 дақиқа ўтар-ўтмас Баҳром Абдураҳимов рақиб мудофасига босим уюштириб, тўпни олиб қўйди ва дарвозабонни доғда қолдирди. Шу тариқа АГМК Тошкентда "Локомотив" устидан йирик ғалабани тантана қилиб, Ўзбекистон Кубоги чорак финалига чиқди.
Мазкур ўйин АГМК учун Ўзбекистон Кубоги доирасидаги 45-баҳс бўлди ва 18-ғалабани тантана қилди. Жамоамиз қаторасига учинчи йил Ўзбекистон Кубоги чорак финалига йўлланма олди.

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.

8 декабрь, сешанба

"Локомотив" — АГМК 0:3

Голлар: Ватсадзе (22), Раҳмонов (60), Абдураҳимов (64).

Тошкент шаҳри, "Локомотив" ўйингоҳи.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Аҳмаджон Эргашев

«Локомотив» (4-3-3) — 35.Жавоҳир Илёсов - 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 80.Фарруҳ Иброҳимов, 52.Жалолиддин Жумабоев, 37.Шерзод Файзиев (Абдумўминов, 73) - 7.Кахи Махарадзе, 8.Вадим Афонин (Алижонов, 62), 20.Ғуломҳайдар Гулямов - 77.Диёр Туропов, 10.Марат Бикмаев (Погребняк, 62), 14.Азиз Амонов (Ўлмасалиев, 73)

Захира: 14. Рустам Нартаджиев, 4.Шаҳзод Шайманов, 17.Савелий Абрамов, 26.Дилшод Комилов, 70.Шоҳжаҳон Қиличев.

АГМК (4-3-3) — 35.Валижон Раҳимов - 2.Акмал Шораҳмедов, 44.Бобур Йўлдошев (Умаров, 81), 3.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (Қосимов, 74), 18.Баҳром Абдураҳимов (Жўраев, 86) - 94.Ҳусниддин Ғофуров (Аманов, 81), 21.Мате Ватсадзе (Полвонов, 74), 7.Элгужа Григалашвили.

Захира: 32.Суҳроб Султонов, 10.Шаҳзод Нурматов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 31.Сайдулло Раҳматов.

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Илёсов (30), Ғуломҳайдар Гулямов (72) - Бобур Йўлдошев (78).

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

 

Киритилди: 17:40, 08.12.2020.
Ўқилди: 1581 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6155]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3160]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2740]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2289]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2272]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1823]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1784]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1756]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1738]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1716]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.