Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ўзбекистон кубоги. АГМК — «Металлург» (превьюси)

Баҳо:
+ | -

АГМК Ўзбекистон кубоги финали сари юришни давом эттиради. Нимчорак финалда "Локомотив" устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоанинг чорак финалдаги рақиби қуръа натижасига кўра Бекободнинг "Металлург" жамоаси бўлди. Бу гал қуръа жамоамизга уйда ўйнаш имкониятини тақдим этди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиз чорак финал ўйинига жиддий равишда тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа кечадан эътиборан клуб қароргоҳида йиғилиб, "Металлург"га қарши баҳсга тараддуд кўрмоқда.

Ўйин 12 декабрь куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 16:00да бошланади.

Бевосита ўйинга таалуқли маълумотларга тўҳталадиган бўлсак, "Металлург"га қарши жорий мавсум чемпионат доирасидаги баҳсларда АГМК ғалаба қозона олмади. Чемпионат стартидаги баҳсда Олмалиқда дуранг қайд этилган бўлса, Бекободда ягона гол мезбонларга ғалабани тақдим этганди. Шунингдек, олмалиқликларнинг рекорд даражасига чиққан мағлубиятсиз сериясига ҳам айнан Бекободда кечган ўйин барҳам берганди.

Яна бир эътиборга молик тарафи, АГМК Ўзбекистон кубоги доирасида бунга қадар "Металлург" билан 3 маротаба тўқнаш келган ва уларнинг барчасида мағлубиятга учраган. Шу боисдан ҳам АГМК бўлажак беллашувга жиддий қарайди ва принципиал рақибга қарши ўзаро ҳисоб-китобни жойига қўйишга ҳамда кубок доирасидаги беллашувлардаги нохуш анъанани бузишга астойдил интилади.

АГМК ва "Металлург" жамоалари барча мусобақаларда (чемпионат, кубок ва лига кубоги) жами 31 маротаба тўқнаш келган. Ўзаро ўйинлардаги кичик устунлик бекободликлар тарафида. Ўтказилган учрашувларда АГМК ўз ҳисобига 12 ғалабани расмийлаштирган, 15 ютуқ эса "Металлург" номига ёзилган. Қолган 4 беллашувда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 51-53, "Металлург" фойдасига.

АГМК ва "Металлург" жамоаларининг Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинлари:

2007 йил.
Ўзбекистон кубоги, иккинчи босқич ўйини.
АГМК - "Металлург" 0:1

2016 йил
Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал.

Биринчи ўйин.
"Металлург" - АГМК 1:0
Гол: Ф.Номозов (81)

Жавоб ўйини.
АГМК - "Металлург" 2:3
Голлар: Й.Мартинюк (34), Ф.Тожиев (40) - Э.Исмоилов (8), А.Нўъмонов (26), Ж.Ҳакимов (69)

АГМК Наманган сари йўлнинг иккинчи босқичида. Жамоамиз 12 декабрь куни Олмалиқда ярим финал чиптаси учун бўладиган муҳим баҳсда "Металлург"га қарши саф тортади. Бўлажак ўйинда АГМКни қўллаб-қувватлаб, суюкли жамоамизнинг Ўзбекистон кубоги финали сари йўлини давом эттиришига далда бўлиш мақсадида стадионга ташриф буюринг! Чиройли, шиддаткор ва қизиқарли ўйин кафолатланган. Тошкент вилояти дербиси мақомидаги принципиал жамоалар тўқнашувини ўтказиб юборманг! Ўйинга кириш бепул!

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 13:59, 10.12.2020.
Ўқилди: 1194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.