Кириш Регистрация
18/06 00:00 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия 3-1 Грузия
19/06 00:00 Португалия 0-0 Чехия
19/06 18:00 Хорватия - Албания
19/06 21:00 Германия - Венгрия
20/06 00:00 Шотландия - Швейцария
20/06 18:00 Словения - Сербия
20/06 21:00 Дания - Англия
21/06 00:00 Испания - Италия

Халқаро футбол куни муносабати билан ёш футболчиларга совғалар улашилди

Баҳо:
+ | -

Дунё бўйлаб барча футболчилар, мутахассис ва мухлислар томонидан 10 декабрь санаси Халқаро футбол куни сифатида кенг нишонланади.

Икки минг йиллик ўтмишга эга мазкур спорт тури тарихий манбалардаги маълумотларга кўра қадимий Хитойда пайдо бўлган. Унинг замонавий кўриниши эса Англияда шаклланди ва бир қатор мамлакатларда кенг оммалаша бошлади. Бора-бора халқлар, мамлакатлар ўртасида қитъа ва жаҳон биринчиликлари йўлга қўйилди.

Ўзбек халқи футбол билан ХХ аср бошларида шуғуллана бошлагани ва ўзбек футболи тарихидаги илк жамоа Қўқонда таркиб топди. Шундан сўнг, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида турли футбол клублари пайдо бўлди ва мамлакат биринчилиги баҳслари ҳам ўтказила бошлагани ҳақида тарихий манбаларда маълумот берилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан 10 декабрь – Халқаро футбол куни сифатида футбол байрами сифатида қайд этилган.

Ушбу кунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Тошкент шаҳар «Б» лигаси финал учрашувига ташриф буюрди. Миробод тумани ИБЎСМ майдонида 2007 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат «Штутгарт» ва Чилонзор БЎСМ жамоалар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс бўлиб ўтди. Унда «Штутгарт» футболчилари ғалаба қозонди ва чемпионликни қўлга киритиб, «А» лига йўлланмасини қўлга киритди.

Баҳслар якунида ЎФА вакиллари Халқаро футбол куни муносабати билан «Штутгарт» жамоаси ҳамда намунали БЎСМ ва ИБЎСМ мураббийлари ва тарбияланувчиларига футбол тўплари ва спорт анжомлари совға қилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:31, 10.12.2020.
Ўқилди: 1134 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.