«Россонери»лар аъзоси Сандро Тонали ўз келажагини шу ерда кўрмоқда ва бошқа жамоага кетиш нияти йўқлигини билдирди. Буни унинг агенти ҳам тасдиқламоқда.
«Аслида Тоналининг бу ерга келишини пандемия билан боғлаш мумкин. Брешия чуқур молиявий инқироз туфайли уни сотишга мажбур бўлди ва ҳозир у "Милан" либосига мослигини исботлади. "Юве" ҳамда "Интер"дан ҳам унга таклиф бўлганди. Лекин Сандро Пиолининг янги авлодида ўсишни истади ва менимча тўғри қилди», - дейди агент Бoззо.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган ёз 35 миллион эвазига «Брешиа»дан ижара асосида миланликлар сафига келиб қўшилган.