Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Превью. “Навбаҳор” – “Насаф”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Coca Cola Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда жамоамиз ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади.   

Мазкур клубларнинг Ўзбекистон кубогидаги натижаларига назар соладиган бўлсак, “Навбаҳор” биллур совринни 3 марта – 1992, 1995 ва 1998 йилларда қўлга киритган ҳамда 1993 йили финал иштирокчисига айланиб, ҳал қилувчи баҳсда “Пахтакор”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган.

“Насаф” эса 1 марта – 2015 йили Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган ҳамда ушбу мусобақанинг 5 карра (2003, 2011, 2012, 2013, 2016) финалчиси ҳисобланади.

Эътиборлиси, қаршиликлар Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи баҳсида икки марта “Пахтакор” (2003, 2011 йиллар), икки марта “Бунёдкор” (2012-2013 йиллар) ва бир марта “Локомотив” (2016 йил)дан мағлубиятга учрашган.

“Навбаҳор” ҳамда “Насаф” жамоалари Ўзбекистон кубоги баҳсларида ўзаро 6 марта учрашишган. Афсуски, мазкур ўйинларнинг барчасида қаршиликлар зафар қучишган.

Жумладан, Ўзбекистон кубогининг 2000/2001 йиллар мавсуми 1/8 финалида “Насаф” йирик – 3:0 ҳисобида, 2002/2003 йиллар мавсумининг ярим финал баҳсларида “аждарлар” – 2:1 ҳамда 3:1, 2014 йилги мавсумнинг чорак финал ўйинларида эса қаршиликлар 1:0 ва 3:1 ҳисобларида ғалаба қозонишган.

2019 йилги йилги мавсумнинг чорак финал баҳсида ҳам “Насаф” Намангандан 1:0 ҳисобида ғалаба билан қайтганди.        

Умид қиламизки, бўлажак ўйинда жамоамиз зафар қучиб,  кубок баҳсларидаги нохуш анъанага чек қўяди ҳамда бу борадаги тарихни янгилайди.     

“Навбаҳор” – “Насаф” клублари ўртасидаги баҳслар доимо муросасиз ва  кескин курашлар остида кечган ҳамда бу сафарги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” баҳси эртага Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 16:00 да старт олади.   

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:34, 12.12.2020.
Ўқилди: 1952 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.