Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Февзи Давлетов: «Футболчиларнинг ҳаракатидан қониқдик, уларга ортиқча эътирозимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

АГМК ва «Металлург» ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал учрашувидан (4:3) сўнг, меҳмонлар катта мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Умуман олганда, ўйиндан аввал тахмин қилганимиздек қийин баҳс бўлди. Рақиб анча кучли. Биринчи бўлимда олдинда бораётган вақтимизда бир нечта керак бўлмаган хатоларга йўл қўйдик. Болаларнинг ҳаракатидан қониқдик, уларга ортиқча эътирозим йўқ. Сўнгги голда жарима майдончамизнинг ичида футболчимиз йиқилиб тушди ва хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Қолган вазиятларда футболчиларимиз яхши ҳаракат қилишди. Қийин мавсумда футболчилар яхши ҳаракат қилишди ва уларга бу учун миннатдорчилик билдираман.

— Кубок учун тўртта жамоа қолди. Сизнингча, қайси жамоанинг чемпион бўлишга имконияти кўпроқ?

— Қуръа ташланмагунга қадар нимадир дея олмайман. Қуръадан сўнг барчаси ҳал бўлади. Бироқ «Пахтакор» финалга йўл олса керак. Иккинчи финалчини эса қуръадан сўнг тахмин қилсак бўлади.

— «Металлург» учун мавсум якунланди. Жамоанинг келаси йил учун режалари қандай? Қайси позицияларни кучайтиришни режа қилгансизлар?

— Ҳозирча барча ишлар олиб борилмоқда. Албатта кейинги мавсум учун янги ўйинчилар келади. Лекин биринчи навбатда якунланган мавсумда қилинган ишларни кўриб чиқиб, хато қилинган жойларни кўриб олишимиз керак.

— Ўзбекистонда футболчилар қишда расмий ўйинларда иштирок этишмасди. Асосан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишган. Шуни инобатга олган ҳолда, футболчиларни тайёрлаш қанчалик қийин кечмоқда?

— Тўғри қишда асосан машғулотлар олиб борардик. Кубок баҳслари чўзилиб кетди ва шу сабабли футболчиларни тайёрлаш анча қийин кечди.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 09:21, 13.12.2020.
Ўқилди: 1790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5583]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4237]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3594]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3237]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3193]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3072]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2715]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2439]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2426]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2406]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик