Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Златан: «Барчаси замонлар оша саёҳатга ўхшайди» - ҳафта иқтибослари

Баҳо:
+ | -

Якунига етган ҳафта давомида янграган диққатга сазовор иқтибосларни эътиборингизга ҳавола этамиз

Алберто Жильярдино (2006 йилги ЖЧ ғолиби – Паоло Росси ҳақида)

«Мен 1982 йили 5 июлда туғилганман. Лекин менинг отам сен ҳақингда ўша кундан бошлаб ҳикоя қилишни бошлаган. Йиллар ўтиб вояга етганим сари мен сен ҳақингда жуда кўплаб маълумотларга эга бўла бошладим, расмларинг билан бирга яшадим. Сенинг юлдузлик даврингда катта бўлганимдан фахрланаман».

Кун Агуэро (собиқ мураббийи – Алехандро Сабеля ҳақида)

“Мен у ҳақида тинмай гапиришим мумкин, лекин ҳозир бундай кунда уни ёдга олиш жуда ачинарли. Алехандро буюк шахс, ҳақиқий профессионал маэстро бўлган ва ўз навбатида менинг ҳам проффесионаллик даражасига чиқишимга катта кўмак берди. У мураббийдан ҳам каттароқ шахс. Карьерам давомида ундан жуда кўп нарса ўрганганман. Буни биз бутун жамоа бўлиб 2014 йилги мундиалда ҳақли исботладик. Оиласига жуда чуқур ҳамдардлигимни билдираман".

Хуан Мата

“Менда Мессига нисбатан жуда илиқ туйғулар бор. У фаолиятини бошлагандан буён қанча-қанча юлдузлар карьерасини аллақачон тугатиб болишди, леки у ҳалиям ўзини ёшдек ҳис қиляпти. Месси агар мабодо «МЮ»га келадиган бўлса, бу ҳаётимдаги жуда катта воқелик бўлар эди. Орзуйим у билан бирга ўйнаш”.

Ромелу Лукаку


“Мен ўзимни дунёдаги энг кучли 5 талик ҳужумчилар орасида бор деб ҳисоблайман. Майдондаги тактик жиҳатдан ёки бўлмаса техник нуқтайи назардан ҳеч кимдан кам ҳаракат қилмайман. Агар Роналду, Месси ва Левандовски сал бўлсада ўз даражаларидан пастроқ ўйин намойиш этишганда мен шубҳасиз улрга рақобатчи бўлган бўлар эдим. Балки «Олтин тўп» учун ҳам курашишим мумкин эди”.

Димитар Бербатов

“Мен жуда ҳам омадли инсонман, чунки менга Роналду билан ўйнаш насиб этган, титулга бой йилларни у билан ўтказгандим. У билан бирга машғулотларда иштирок этиш худди урушга тайёрланиш билан баробар. Гарчи жуда қисқа муддат биргаликда фаолият олиб броган бўлсакда мен уни ғалабадан бошқа ҳеч нарсани ўйламаслигига гувоҳ бўлдим. Биз Рождество арафаларида жуда кўплаб базм уюштирганмиз. У эса деярли гарчи бундай дабдабаларни ёқтирмасада, бизни хафа қилмаслик учун деярли барчасида канда қилмай иштирок этарди. Лекин шу пайтгача унинг бирор марта ҳам ичганини кўрмаганман. Роналду ўз танасига жуда эътиборли инсон. Биз машғулотлар базасига боришни ўйлаб турганда у аллақачон ўша ерда бўлар эди. Клуб машғулотлари тугагач ҳам ўзининнг планини якунига етказиб олиш учун яна залда қоларди. Танқидчиларга тушумайман, дунёнинг энг зўри бошқа яна ким бўлиши мумкин?!"

Жовани Рейна

«Мен шунчаки Американинг энг зўр ўйинчиси бўлишни истамайман. Бизнинг қитъада бу жуда осон иш. Мен дунёнинг топ-10 футболчиси орасида ўзимни кўришни истайман ва ҳозир ўзимда бунинг учун барча ресурс бор деб ўйлаяпман. Албатта жаҳонга чиқиш Америкадан бошланади, ўз кумирларим олдига шошиламан»

Златан Ибраҳимович

«Мен ўзимни сеҳрли вақт машинасида кетаётгандек ҳис қиляпман, гўё барчаси замонлар оша саёҳатга ўхшайди. Бир вақтлар Паоло Малдини билан ўйнган эдим, ҳозир эса унинг ўғли Даниел билан машғулотларда биргамиз. Ажабмаски, балки Даниелнинг ўғли билан ҳам ўйнасам. Ҳозирги гапларимни фақатгина 3 та давр футболчиси бўлганлар тушуниши мумкин холос».

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:19, 13.12.2020.
Ўқилди: 2653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.