Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛ доирасида «Эвертон» (0:1) клубига қарши учралган мағлубият сабабларини тушунтиришга ҳаракат қилди.
«Бу бизнинг яхши ўйнимиз эмас. Ўйиннинг дастлабки 20 дақиқаси муҳим бўлди. Бизни узун паслар кутаётганини билардим. 0:1 ҳисобида ортда бораётганимиздан кейин ўйин тўлалигича «Эвертон»нинг назорат остида ўтди.
Биз икки марта рақиб дарвозаси устунини нишонга олдик, аммо бу бизнинг даражамиз ва сўнгги ўйинларда кўрсатган ўйинимиз учун етарли эмасди.
Бизга куч ёки хоҳиш етишмади деб ўйламайман. Биз яхши ўйин намойиш этдик, лекин мағлубиятга учрадик. Футболчиларимиз хафа.
Пенальти бўлган вазиятда Эдуар Менди айбдор деб ўйламайман. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида у ажойиб ўйин кўрсатди», – деди Лэмпард.