«Барселона» клуби собиқ вице-президенти, ҳозирда жамоа президентлиги учун ўз номзодини қўйган Эмили Русо сайловда ғалаба қозонса, жамоа етакчиси Лионель Мессидан маошнинг пасайтирилишига рози бўлишини сўрамоқчи эканини айтиб ўтди.
«Биз Месси билан музокара ўтказиб, ундан маошининг камайтирилишига рози бўлишини сўрашимиз керак бўлади. Айни пайтда бундай маошлар жамғармаси билан клуб яшаб кета олмайди. Месси клуб тарихида ёрқин саҳифалар ёзди. Биз афсоналарни ҳамиша ҳурмат қилишимиз керак, лекин реал вазият шундай. Лионелдан шундай қарорга келишини сўраймиз. Агар келишувга эриша олмасак, Месси жамоада қолмайди», — деди Русо.