Италиянинг «Интер» ярим ҳимоячиси Николо Барелла А Серия доирасида «Кальяри» (3:1) клуби устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди. Барелла айнан "Кальяри" тарбияланувчиси саналади.
«Кальяри» стадионида ўйнаш доим қийин бўлган, ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Тўғри, биз ҳисобда ортда бораётгандик, лекин қийинчиликсиз мақсадга эришиб бўлмади, биз жамоавий ўйин кўрсатиб ғалаба қозонишимиз керак эди, бугун анйна шу ишни амалга ошира олдик.
Менинг голим? Устимда ишлашим керак. Албатта, гол киритганимдан хурсандман, аммо бир тарафдан гол киритганимдан хафаман, чунки бу голим «Кальяри» дарвозасига киритилди.
Уйга қайтиш доим ёқимли, лекин мен профессионалман, бор эътиборимни ўз жамоамга қаратишим керак», - Барелланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда DAZN.