Римнинг «Рома» клуби ҳужумчиси Эдин Жеко А Серия доирасида «Болонья» (5:1) устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйинни ажойиб тарзда ўтказдик, айниқса биринчи бўлимни. «Болонья»га қарши сафарда тўп суриш ҳар доим қийин бўлган.
Киритилган гол? Ҳар доим Пеллигрини менга ўйнашини айтаман. Биз нафақат Лоренцо билан, балки бошқа футболчилар билан ҳам бир-биримизни яхши тушунамиз.
Бугун янада кўпроқ гол киритишим мумкин эди, лекин ғалабани қўлга киритганимиздан хурсандман. Коронавирусдан қутилганимдан кейин ўзимни яхши ҳис қиляпман. Умид қиламанки, қолган голларимни пайшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинга олиб қўйдим.
Чемпионатни кучли тўртликда якунлашга умид қиляпмиз. Биз буни сўнгги мавсумларда амалга ошира олмаяпмиз», - Жеконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.