«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду жисмоний тайёргарлик борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
«33 ёшдан бошлаб сенда тезлик пасайиши мумкинлиги ҳақида ўйлай бошлайсан. Мен спортда ва футболда қолишни истайман.
Одамлар менга қараб: «Криштиану ажойиб ўйинчи эди, энди унинг тезлиги пасайиб қолибди", дея гапиришларини истамайман.
Ўз организмимдаги кўп нарсани ўзгартиришим мумкин, лекин муаммо бунда эмас. Ҳамма нарса фикрлашингга, мотивацияга ва тажрибага боғлиқ. Бу эса, назаримда, энг қийини.
Спортда мукаммалликка эришиш мумкин. Теннисчи Роджер Федерерга қаранг. У 37 ёки 38 ёшда (39 ёшда – stadion.uz) бўлишига қарамай, ҳамон фаолиятининг чўққисида», – деди 35 ёшли Роналду.